Збекистон республикасининг


ва олинишини таъминлаш мажбурияти, шунингдек ташиш билан


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet350/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   346   347   348   349   350   351   352   353   ...   505
ва олинишини таъминлаш мажбурияти, шунингдек ташиш билан 
боғлиқ бошқа мажбуриятлари назарда тутилиши мумкин.
Қўшимча хизматлар сифатида транспорт экспедецияси шартно-
масида экспорт ёки импорт учун талаб қилинадиган ҳужжатларни 
олиш, божхона расмиятчиликлари ёки ўзга расмиятчиликларни 
бажариш, юкнинг миқдорини ва ҳолатини текшириш, уни ортиш ва 
тушириш, мижоз зиммасига юклатиладиган божлар, йиғимлар ва 
бошқа ҳаражатларни тўлаш, юкни сақлаш, уни белгиланган манзилда 
олиш каби юкни етказиб бериш учун зарур бўлган ҳаракатларни амалга 
ошириш, шунингдек шарт номада белгиланган бошқа операциялар ва 
хизматларни бажариш назарда тутилган бўлиши мумкин.
Ушбу бобнинг қоидалари транспорт экспедицияси шарт номасига 
мувофиқ экспедиторнинг мажбуриятларини ташувчи бажарган 
ҳолларга ҳам тааллуқлидир.
Транспорт экспедицияси шарт номасини бажариш шартлари, агар 
транспорт-экспедиция фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларида 
бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, тарафларнинг келишуви 
билан аниқланади.
1. Шарҳланаётган моддада транспорт экспедицияси тушунчаси ва шарт-
номанинг асосий шартлари белгиланади. Юкларни ташишга оид хизматларни 


644
бажариш ёки бажаришни ташкил этиш билан боғлиқ фаолият транспорт экс-
педицияси шарт номасининг предмети ҳисобланади. Қайд этилган шарт номага 
асосан экспедитор мижоз юк ташиш билан боғлиқ хизматларни бажариш ёки 
бажаришни ташкил этиш мажбуриятини олади. Транспорт экпедициясининг 
мазмуни юк жўнатувчини (юк олувчини) унинг ихтисослигига хос бўлмаган 
юк ташишни ташкил этиш ва таъминлаш мажбуриятларидан озод этишдан 
иборат. Экспедиторнинг мижози юк жўнатувчи ёки юк олувчи бўлиши мумкин. 
Транспорт экспедицияси мазмунига кўра ташиш билан боғлиқ бўлса-да, ҳақ 
эвазига хизмат кўрсатишнинг бир тури ҳисобланади.
Мазкур шарт нома ҳақ эвазига амалга оширилади.
2. Транспорт экспедицияси шарт номаси бўйича хизматларни асосий, 
яъни юкларни ташишни ташкил этиш билан бевосита боғлиқ бўлган ва 
қўшимча хизматларга бўлиш мумкин.
Ушбу модданинг 2-қисмида экспедиторнинг экспедитор ёки мижоз 
танлаган транспортда ва йўналишда юк ташишни ташкил этиш маж-
бурияти, мижоз ёки ўзининг номидан юк ташиш шарт номасини тузиш, 
юкнинг жўнатилишини ва олинишини таъминлаш мажбурияти каби 
баъзи асосий хизматлар санаб ўтилган. Шартномада экспедиторнинг 
ташиш билан боғлиқ бошқа мажбуриятлари ҳам кўзда тутилиши мумкин.
3. Экспедитор транспорт экспедицияси шарт номаси бўйича экспорт 
ёки импорт учун талаб қилинадиган ҳужжатларни олиш, божхона расмият-
чиликларини бажариш, юкнинг миқдорини ва ҳолатини текшириш, уни 
ортиш ва тушириш, мижоз зиммасига юклатиладиган божлар, йиғимлар 
ва бошқа ҳаражатларни тўлаш, юкни сақлаш каби қўшимча хизматларни 
кўрсатиш мумкин. Шунингдек юкни етказиб бериш билан боғлиқ бошқа 
хизматларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Транспорт экспедицияси шарт номасини бажариш шартлари тарафлар-
нинг келишуви билан белгиланади. Транспорт-экспедицияси фаолияти 
тўғрисидаги қонунчилик билан бошқача шартлар ҳам ўрнатилиши мумкин.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   346   347   348   349   350   351   352   353   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling