Збекистон республикасининг


-модда. Шартноманинг шакли


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet351/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   347   348   349   350   351   352   353   354   ...   505
727-модда. Шартноманинг шакли
Транспорт экспедицияси шарт номаси ёзма шаклда тузилади.
Агар экспедиторнинг ўз мажбуриятларини бажариши учун ишонч-
нома зарур бўлса, мижоз уни бериши шарт.


645
1. Шарҳланаётган модда транспорт экспедицияси шарт номаси 
шаклига бағишланган. Мазкур шарт нома ёзма шаклда тузилади. Ёзма 
шаклга риоя қилмаслик ушбу Кодекснинг 109-моддасида кўзда тутилган 
оқибатларга олиб келиши мумкин. Унга кўра шартноманинг ёзма шаклига 
риоя қилмаслик шарт номанинг бекор бўлишига олиб келмайди, бироқ 
низо чиққан тақдирда тарафларни битимнинг тузилганлигини, мазмунини 
ёки бажарилганлигини гувоҳларнинг кўрсатувлари билан тасдиқлаш 
ҳуқуқидан маҳрум қилади.
2. Агар транспорт экспедицияси шарт номаси бўйича ўз мажбуриятларини 
бажариш учун экспедиторга ишончнома керак бўлса, мижоз ишончнома 
бериши лозим. Ишончнома ФК 134–139-моддаларига биноан берилади.
728-модда. Транспорт экспедицияси шарт номаси бўйича
экспедиторнинг жавобгарлиги
Транспорт экспедицияси шарт номаси бўйича мажбуриятларни 
бажармаганлиги ёки тегишли даражада бажармаганлиги учун экс-
педитор ушбу Кодекс 24-бобининг қоидаларига мувофиқ белгила-
надиган асосларда ва миқдорда жавобгар бўлади.
Агар экспедитор мажбуриятнинг бузилиши ташиш шарт номалари 
тегишли равишда бажарилмаганлиги туфайли келиб чиққанини 
исботласа, экспедиторнинг мижоз олдидаги жавобгарлиги тегишли 
ташувчи экспедитор олдида жавобгар бўладиган қоидаларга мувофиқ 
белгиланади.
1. Экспедиторнинг шарт нома бўйича жавобгарлиги ФК 24-бобининг 
қоидаларига мувофиқ, яъни мажбуриятларни бузганлик учун жавбгарлик-
нинг умумий асослари бўйича белгиланади. Экспедитор шарт нома бўйича 
мажбуриятларни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги 
учун мижозга зарарни тўлаши шарт. Шунингдек мижоз экспедитордан 
қонунда ёки шарт номада кўзда тутилган неустойкани тўлашни талаб 
қилиши мумкин.
Эскпедиторнинг фаолияти тадбиркорлик бўлганлиги сабабли, унинг 
экспедиция шарт номаси бўйича мажбуриятларни бажармаганлиги ёки 
лозим даражада бажармаганлиги учун жавобгарлиги, агар у мажбурият ни 
енгиб бўлмас куч, яъни фавқулотда ва бартараф қилиб бўлмайдиган 


646
ҳолатлар натижасида бўлганлигини исботлай олмаса, айбидан қатьи 
назар келиб чиқади.
2. Ушбу модданинг 2-қисмида экспедиторнинг жавобгарлиги чекла-
надиган алоҳида ҳолат кўзда тутилган. Агар экспедитор томонидан маж-
буриятнинг бажарилмаганлиги ташиш шарт номалари тегишли равишда 
бажарилмаганлиги туфайли келиб чиққан бўлса, экспедиторнинг жавобгар-
лиги тегишли ташувчи экспедитор олдида жавобгар бўладиган қоидаларга 
мувофиқ белгиланади.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   347   348   349   350   351   352   353   354   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling