725-модда. Йўловчининг ҳаёти ёки соғлиғига шикаст
етказилганлиги учун ташувчининг жавобгарлиги
Йўловчининг ҳаёти ёки соғлиғига шикаст етказилганлиги учун
ташувчининг жавобгарлиги, агар қонунда ёки шарт номада кучай-
тирилган жавобгарлик назарда тутилган бўлмаса, ушбу Кодекснинг
57-боби қоидалари бўйича белгиланади.
Ташиш пайтида йўловчининг ҳаёти ва соғлигига шикаст етказил-
ганлиги ташувчининг жавобгарлигини келтириб чиқаради. Шарт-
нома йўловчи ва ташувчи ўртасида тузилса-да, йўловчининг ҳаёти ва
соғлигига етказилган зиён деликтни, яъни зиён етказилишидан келиб
чиқадиган зарарни тартибга солувчи ФК 57-боби тартибида ундирилади.
Ушбу қоида транспортдан фойдаланиш атрофдагилар учун оширилган
хавф манбаи бўлганлиги сабабли ташувчига нисбатан қатъийроқ мажбу-
рият ўрнатилганлигини билдиради.
Агарда қонунда ёки шарт номада ташувчига нисбатан кучайтирил-
ган жавобгарлик кўзда тутилган бўлса, ушбу қонун ёки шарт номанинг
қоидалари татбиқ этилади.
Халқаро ташувларда ташувчининг мажбуриятлари Ўзбекистон Респуб-
ликаси ва тегишли хорижий мамлакат иштирокчиси ҳисобланган халқаро
шарт номалар билан белгиланади.
643
40-БОБ. ТРАНСПОРТ ЭКСПЕДИцИЯСИ
726-модда. Транспорт экспедицияси шартномаси
Транспорт экспедицияси шартномаси бўйича экспедитор ҳақ эва-
зига ва мижоз (юк жўнатувчи ёки юк олувчи) ҳисобидан экспедиция
шартномасида белгиланган юк ташиш билан боғлиқ хизматларни
бажариш ёки бажаришни ташкил этиш мажбуриятини олади.
Транспорт экспедицияси шартномасида экспедиторнинг экспеди-
тор ёки мижоз танлаган транспортда ва йўналишда юк ташишни
ташкил этиш мажбурияти, мижоз ёки ўзининг номидан юк ташиш
шарт номаси (шартномалари)ни тузиш, юкнинг жўнатилишини
Do'stlaringiz bilan baham: |