Збекистон республикасининг
-модда. Қарз олувчининг қарз суммасини
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фоизсиз қарз суммаси қарз олувчи томонидан муддатидан олдин қайтарилиши мумкин. Фоиз эвазига берилган қарз суммаси, агар қарз шарт номасида
735-модда. Қарз олувчининг қарз суммасини
қайтариш мажбурияти Қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шарт номасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Агар қарз суммасини қайтариш муддати шарт номада белгиланган бўлмаса, қарз олувчи уни қарз берувчи қарзни қайтариш ҳақида талаб қўйган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида қайтариши керак. 656 Фоизсиз қарз суммаси қарз олувчи томонидан муддатидан олдин қайтарилиши мумкин. Фоиз эвазига берилган қарз суммаси, агар қарз шарт номасида кўзда тутилган бўлса ёки қарз берувчининг розилиги билан, мудда- тидан олдин қайтарилиши мумкин. 1. Қарз мажбурияти субъектлари ўз мажбуриятларини шарт номада кўрсатилган тартиб ва муддатда бажаришлари шарт. Агарда қарз шарт- номасида қарзни қайтариш тартиби ва муддатлари кўрсатилмаган бўлса, у ҳолда қонун чиқарувчи ушбу моддада махсус диспозитив қоидалардан фойдаланишни назарда тутган. Бу қоидалар қарз шарт номаларидаги кам- чиликларни тўлдирибгина қолмасдан, шарт нома шартларини келишишда стандарт намуналар вазифасини ҳам ўтайди. Шарҳланаётган моддада, агарда бундай муддат умуман ўрнатилмаган бўлса, қарз олувчининг мажбуриятларини бажариш муддатларини аниқлаш тартиби кўрсатилган. Бундай ҳолда қарздор ўз қарзини қарздор талаб қўйган кундан бошлаб ўттиз кун муддат ичида қайтаришга мажбур. Ўз мажбуриятини бажариши учун ажратилган бу махсус ўттиз кунлик муддат қарздорнинг ҳолатини қарзни қайтариш муддати белгиланмаган ёки талаб қилиш муддати билан белгиланган умумий етти кунлик ижро муддатига қараганда анча яхшилайди (ФК 242-моддаси шарҳига қаранг). 2. ФК 735-моддасида шарт нома предметини аниқлашда пул маблағлари суммасини англатувчи «қарз суммаси» атамаси ишлатилади. Бу қоидани ва бошқа моддаларни тўғридан-тўғри тушуниш ҳамда ашёлар пуллардан кўра қарз шарт номаси предмети бўлиб кам ишлатилишини ҳисобга олган ҳолда, қарз ҳақидаги қоидалар пул сифатидаги қарзларга мўлжалланган ва улар ашё сифатидаги қарзларга қўлланилмайди деган хато фикр туғилиши мумкин. Шунинг учун предмети турларга хос ашё бўлган қарз мажбури- ятларининг ижро муддати ва бошқа шартлар, агарда шарт номада кўзда тутилмаган бўлса, у ҳолда улар қарз шарт номаси қоидаларига нисбатан эмас, балки мажбуриятлар ижросининг умумий қоидаларидан келиб чиққан ҳолда белгиланиши керак. Бу қарашни таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, ушбу фикр тарафдорлари турларга хос ашёларни қарзга бериш шарт номасини ФК дан «чиқариб» юборадилар. Бундай нуқтаи назар баҳслидир, чунки қарз шарт номаси дефинициясидан келиб чиқадики, шарт нома предмети бўлиб пуллар 657 ҳам, ашёлар ҳам иштирок этиши мумкин. Шунинг учун пул ва ашёларни қарзга бериш шарт номалари қарз шарт номаларининг бир хил турдаги кўринишлари бўлиб ҳисобланади ва уларни тартибга солиш учун биринчи навбатда қарз ҳақидаги қоидалар, улар етарли бўлмаган ҳолларда эса мажбуриятлар ва шарт номалар ҳақидаги умумий қоидалар қўлланилиши керак. ФК 735-моддасида ишлатилган «қарз суммаси» тушунчасини кенгроқ маънода тушуниш керак. У ўз ичига нафақат пулни, балки тур- ларга хос ашёларни ҳам ўз ичига олади. 3. Ижро мажбуриятлари муддати ўрнатилган тақдирда ҳам шарт номада қарздорга ўз мажбуриятларини муддатдан аввал бажариш имкони берил- ган (ФК 735-моддаси 4-қисми). Лекин бундай имкониятдан шарт нома характеридан келиб чиққан ҳолда турлича фойдаланиш мумкин: агар шарт номада фоизлар тўлаш назарда тутилмаган бўлса, у ҳолда қарздор ўз мажбуриятини ҳоҳлаган муддатда ижро этиши мумкин; агар фоиз тўловлари кўрсатилган бўлса, у ҳолда ижрони муддатдан аввал бажариш учун қарз берувчининг розилигини олиш керак бўлади. Шартнома мажбуриятларининг муддатидан аввал бажарилишига турли хил қарашлар ушбу шарт номанинг ҳақ эвазига ёки текинлиги характе- рига боғлиқ. Биринчи ҳолда қарз берувчи шарт нома предметини тақдим эта туриб, шарт номадан бирор бир фойдани кўзламайди ва қарзнинг ўз вақтида қайтарилишини назарда тутади, холос. Қарз олувчининг қарз муддатидан аввал қайтариши қарз берувчининг мулкий манфаатларига алоқаси йўқ ва бу ҳолат уни қарз ўз муддатида тўланган ҳолатидан фарқ қилмайди. Шунинг учун қарзни муддатидан аввал қайтариш қарз берув- чининг розилигини талаб қилмайди. Аксинча, фоизлар тўлаш кўзда тутилган қарз шарт номасида қарз берувчиниг ҳолати жиддий равишда ўзгаради, чунки у қарзнинг қайтарилиши ва фоиз ҳисобига маблағи кўпайишига умид қилади. Уму- мий қоидага кўра фоизлар қарз қайтарилган вақтга қадар ҳисобланади. Шунинг учун қарзнинг муддатдан аввал қайтарилиши натижасида қарз берувчи шарт нома бўйича оладиган фойданинг бир қисмидан, яъни қарз қайтарилган муддатдан қарзни қайтариш муддатигача бўлган вақт оралиғидаги фоизлардан маҳрум бўлади. Қарз берувчининг мулкий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида, қонунда шарт нома мажбу- риятларининг муддатидан аввал бажарилиши мумкинлигига розилик 658 бериши шартлиги белгилаб қўйилган. Масалан, қарз берувчи шарт нома мажбуриятларининг муддатидан аввал бажарилишига қарз олувчи қолган фоизларнинг бир қисмини ёки ҳаммасини тўлашга келишган ҳолда розилик бериши мумкин. Download 3.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling