Збекистон республикасининг


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet354/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   350   351   352   353   354   355   356   357   ...   505
41-БОБ. ҚАРЗ ВА КРЕДИТ
1-§. ҚАРЗ
732-модда. Қарз шартномаси
Қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи 
тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари билан белги-
ланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз 
берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки 
қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар 
ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади.
Қарз шарт номаси пул ёки ашёлар топширилган пайтдан бошлаб 
тузилган ҳисобланади.
1. Қарз шарт номаси фақат пул суммаси ёки ашёлар топширилган пайт-
дан бошлаб кучга кирадиган ва шу пайтдан тегишли мажбуриятлар келиб 
чиқадиган анъанавий реал шарт нома ҳисобланади. Бу шарт нома фақат 
кўрсатилган ҳолатдан бошлаб тузилган ҳисобланиши мазкур модданинг 
қоидасидан бевосита келиб чиқади. Бу қоидага биноан қарз берувчини 
қарз беришга мажбур қилиш мумкин эмас, чунки қарзни беришга ваъда 
беришлик ҳуқуқий кучга эга бўлмайди.
2. Қарзнинг предмети пул ҳам, шунингдек алоҳида белгиси (масалан, 
ғалланинг таниқли сорти ёки қайсидир маркадаги металлнинг шарт номада 
белгиланган миқдори)га қараб эмас, балки турга хос аломатларига қараб 
аниқланадиган кўчар мулклар ҳам бўлиши мумкин. Бинобарин, қарз 
предмети ҳисобланган мулк қарз олувчининг мулкига айланади ва қарз 
берувчининг мулки объекти бўлмай қолади. Шу сабабли қарз берувчи 
ўша қарзга берилган ашёларни эмас, балки уларнинг хили, сифати ва 
миқдорига баравар шундай ашёларнинг қайтариб берилишини талаб 
қилишга ҳақли. Чунки қарз олувчи ушбу ашёлардан ўз мақсадида, кўп 
ҳолларда уларни ўзининг худди шундай ашёлари билан аралаштирган 


650
ҳолда фойдаланади. Айнан ўша пул купьюраси ёки ўша ашёни қайтариш 
мумкин эмаслиги табиий, аксинча бўлганда, қарз олувчи улардан ўз 
мақсадида фойдалана олмаган бўларди. Шунинг учун ўзининг шахсий 
ва қарзга олинган мулк (ашё)ни фарқлаш фақат ҳисобот (бухгалтерия) 
мақсадларида, жумладан, хўжалик юритувчи субъект соф активлари 
(суммаси, қиймати) миқдорини аниқлаган ҳолда олиб борилиши мумкин. 
Қарзга олинган нарсаларнинг мулкдори бўлиб қарз олувчи ҳисобланади, 
қарз берувчида эса фақат қарз шарт номасига (мажбуриятга) асосланган 
тегишли талаб қилиш ҳуқуқи мавжуд.
Қарзнинг предмети оборотнинг айрим иштирокчиларигагина тегишли 
ёки муомилада бўлиши махсус рухсат бўйича йўл қўйилиши мумкин бўлган 
ашёлар бўлса, агарда қарз олувчи бундай иштирокчилар қаторига кирмаса 
ёки бундай рухсатга эга бўлмаса, қарз шартномасини тузиш мумкин эмас.
Бунга хорижий валюта ва валюта қимматликларидаги қарз битими 
энг ёрқин мисол бўла олади. Улар қонунда кўзда тутилган тартиб ва 
ҳолатлардагина амалга оширилиши мумкин.
Шунинг билан бирга қонун олинган қарзни қатьий белгиланган 
мақсадда фойдаланишнинг аниқ шартларини ўрнатувчи аниқ мақсадли 
қарз шарт номаси тузишга йўл беради (ФК 739-м.). Бу ҳолатда шарт-
номада олинган мулкнинг аниқ мақсадли фойдаланиши устидан қарз 
берувчи томонидан назорат олиб бориш чоралари белгиланиши мум-
кин, назорат қилишга тўсқинлик қилиш (ёхуд қарзнинг аниқ мақсадли 
шарти бузилган бўлса) қарз берувчида қарз суммасини тегишли бўлган 
фоизлари билан муддатидан олдин қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқи 
келиб чиқади.
3. Қарз шарт номасининг тарафлари ҳар қандай шахс, шу жумладан 
фуқаролар ва нотижорат ташкилотлари бўлиши мумкин. Бу ўринда гап 
фоизли бўлса-да, айнан қарз шарт номаси ҳақида бормоқда, лекин кредит 
битимлари тўғрисида эмас. Мулкдор томонидан молиялаштириладиган 
ташкилотлар қарз берувчи вазифасида бўлолмайди. Чунки уларнинг опе-
ратив бошқарув ҳуқуқи мазмунига мулкдорнинг мулкини тасарруф этиш 
имконияти кирмайди. Одатда давлат органлари ва ўзини ўзи бошқариш 
органлари бундай ташкилотлар (агар фақат қонун тўғридан тўғри уларга 
тегишли оммавий-ҳуқуқий тузилма номидан мулкий муомалада иштирок 
этишга рухсат этмаган бўлса) бўлиши мумкин эмас.


651

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   350   351   352   353   354   355   356   357   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling