647
оширганда алоҳида аҳамият касб этади. Бундай ахборотнинг мазмуни ва
шакли транспорт экспедицияси шарт номасида белгиланади.
2. Ушбу модданинг 2-қисми экспедиторнинг ахборотни текшириш ва
камчиликлар аниқланган тақдирда мижозга хабар қилиш мажбуриятини
кўзда тутади. Агар олинган ахборот тўлиқ бўлмаганида, экспедитор
мижоздан зарур қўшимча маълумотларни талаб қилиб олиши шарт. Ушбу
моддада ахборот тақдим этиш муддати кўрсатилмаган, шундай экан,
муддат тарафларнинг келишуви билан белгиланиши лозим. Ҳар қандай
ҳолатда ҳам экспедитор виждонли ҳаракат қилиши ва шарт номани лозим
даражада бажариш учун оқилона муддатларга риоя қилиши керак.
3. Мазкур модданинг 3-қисмида экспедиторнинг, мижоз зарур ахбо-
ротни тақдим этмаган тақдирда, ўз мажбуриятларини ижро этишга кириш-
маслик ҳуқуқи ўрнатилган. Бу ўринда мижоз томонидан тўлиқ бўлмаган
ёки нотўғри ахборотни тақдим этганлик, ёки бўлмаса ўз вақтида тақдим
этмаганлик ҳам зарур ахборотни тақдим этмаганлик каби қаралади.
4. Шарҳланаётган модданинг охирги қисми мижознинг ушбу модда-
нинг биринчи қисмида кўрсатилган ахборотни тақдим этиш мажбурия-
тини бузганлиги муносабати билан экспедиторга етказилган зарар учун
жавобгарлиги белгиланган.
Do'stlaringiz bilan baham: