648
2. Экспедиторнинг мажбуриятларини бажаришга учинчи шахсни жалб
қилишлик экспедиторни мижоз олдида жавобгарлигидан озод қилмайди,
чунки транспорт экспедицияси шарт номасининг бажарилиши учун мижоз
олдида экспедитор жавобгар бўлиб қолади.
731-модда. Экспедиция шарт номасидан бош тортиш
Мижоз ёки экспедитор ўн кун олдин бошқа тарафни огоҳлантириб,
транспорт экспедицияси шарт номасини бажаришдан бош тортишга
ҳақли.
Транспорт экспедицияси шарт номасини бажаришдан бир томон-
лама бош тортилганида, бу ҳақда маълум қилган тараф шарт-
номанинг бекор қилиниши туфайли кўрилган зарарни иккинчи
тарафга тўлайди.
1. Шарҳланаётган модда таранспорт экспедицияси шарт номасидан,
мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмаслиги
(ФК 237-модда) ҳақидаги умумий қоидадан истисно тариқасида, бир
томонлама бош тортиш имкониятини кўзда тутади. Бунинг устига бош
тортиш шарт нома тарафи томонидан сабабини эълон қилмасдан амалга
оширилиши мумкин.
Ушбу модданинг 1-қисми мижоз ёки экспедитор ўн кун олдин бошқа
тарафни огоҳлантириб, транспорт экспедицияси шарт номасини бажа-
ришдан бош тортишга ҳақлилигини белгилайди.
Шартномадан бир томонлама бош тортилса, шарт нома бекор қилинган
ҳисобланади.
2. Шартномани бажаришдан бир томонлама бош тортган тараф, шарт-
номанинг бекор қилиниши туфайли кўрилган зарарни иккинчи тарафга
тўлайди.