Збекистон республикасининг


-модда. Экспедиторга бериладиган ҳужжатлар


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet352/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   348   349   350   351   352   353   354   355   ...   505
729-модда. Экспедиторга бериладиган ҳужжатлар
ва бошқа ахборот
Мижоз экспедиторга ҳужжатлар ҳамда юкнинг хоссалари, уни 
ташиш шартлари тўғрисидаги бошқа ахборотни, шунингдек экспедитор 
транспорт экспедицияси шарт номасида назарда тутилган вазифаларни 
бажариши учун зарур бўлган бошқа ахборотни бериши шарт.
Экспедитор олинган ахборотдаги аниқланган камчиликлар ҳақида 
мижозга хабар қилиши, ахборот тўлиқ бўлмаганида эса, мижоздан 
зарур қўшимча маълумотларни талаб қилиб олиши шарт.
Мижоз зарур ахборотни тақдим этмаган тақдирда, экспедитор 
бундай ахборот тақдим этилгунга қадар тегишли мажбуриятларни 
ижро этишга киришмасликка ҳақли.
Мижоз ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ахборотни 
тақдим этиш мажбуриятини бузганлиги муносабати билан экспеди-
торга етказилган зарар учун жавобгар бўлади.
1. Шарҳланаётган моддада мижознинг экспедитор олдидаги шартно-
мани бажариш учун зарур ҳужжатлар ва ахборотни тақдим қилиш бўйича 
мажбуриятлари белгиланган.
Мижоз экспедиторга ҳужжатлар ҳамда юкнинг хоссалари, уни ташиш 
шартлари тўғрисидаги бошқа ахборотни, шунингдек экспедитор транспорт 
экспедицияси шарт номасида назарда тутилган вазифаларни бажариши 
учун зарур бўлган бошқа ахборотни бериши шарт. Бу ерда юкнинг сифат 
хусусиятлари, унинг белгилари, уни ташиш шартлари эътиборга олинади. 
Бундай ахборот экспедитор учун асосий хизматлардан ташқари юкни 
сақлаш, божхона текширувидан ўтиш ва б.қ. қўшимча хизматларни амалга 


647
оширганда алоҳида аҳамият касб этади. Бундай ахборотнинг мазмуни ва 
шакли транспорт экспедицияси шарт номасида белгиланади.
2. Ушбу модданинг 2-қисми экспедиторнинг ахборотни текшириш ва 
камчиликлар аниқланган тақдирда мижозга хабар қилиш мажбуриятини 
кўзда тутади. Агар олинган ахборот тўлиқ бўлмаганида, экспедитор 
мижоздан зарур қўшимча маълумотларни талаб қилиб олиши шарт. Ушбу 
моддада ахборот тақдим этиш муддати кўрсатилмаган, шундай экан, 
муддат тарафларнинг келишуви билан белгиланиши лозим. Ҳар қандай 
ҳолатда ҳам экспедитор виждонли ҳаракат қилиши ва шарт номани лозим 
даражада бажариш учун оқилона муддатларга риоя қилиши керак.
3. Мазкур модданинг 3-қисмида экспедиторнинг, мижоз зарур ахбо-
ротни тақдим этмаган тақдирда, ўз мажбуриятларини ижро этишга кириш-
маслик ҳуқуқи ўрнатилган. Бу ўринда мижоз томонидан тўлиқ бўлмаган 
ёки нотўғри ахборотни тақдим этганлик, ёки бўлмаса ўз вақтида тақдим 
этмаганлик ҳам зарур ахборотни тақдим этмаганлик каби қаралади.
4. Шарҳланаётган модданинг охирги қисми мижознинг ушбу модда-
нинг биринчи қисмида кўрсатилган ахборотни тақдим этиш мажбурия-
тини бузганлиги муносабати билан экспедиторга етказилган зарар учун 
жавобгарлиги белгиланган.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   348   349   350   351   352   353   354   355   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling