Збекистон республикасининг


-модда. Қарзни янгилаб, қарз мажбуриятига айлантириш


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet363/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   359   360   361   362   363   364   365   366   ...   505
742-модда. Қарзни янгилаб, қарз мажбуриятига айлантириш
Тарафларнинг келишувига мувофиқ, олди-сотди, мулкни ижарага 
олиш ёки бошқа асослар туфайли пайдо бўлган ҳар қандай қарз қарз 
мажбурияти билан алмаштирилиши мумкин.
Қарзнинг қарз мажбурияти билан алмаштирилиши ушбу Кодекс-
нинг 347-моддасида назарда тутилган мажбуриятни янгилаш тўғри-
сидаги қоидаларга риоя қилган ҳолда амалга оширилади ва қарз 
шарт номаси учун белгиланган шаклда бажарилади.
Шарҳланаётган модда олди-сотди шарт номасидан, мулк ижараси, қарз 
шарт номасидан келиб чиқадиган қарз мажбуриятларини алмаштириш 
тартибини белгилайди. Бу ҳолат томонларнинг розилиги билан амалга 
оширилади.
Агарда қарз ҳаёт ёки соғлиққа етказилган зарарни қоплаш ва алимент 
тўлаш ҳолатларидан келиб чиққанда ушбу мажбуриятни бошқа мажбурият 
билан алмаштириб бўлмайди (ФК 347-моддаси).
Мажбуриятнинг қарз шарт номаси билан алмаштирилиши шарҳла-
наётган модданинг 2-қисмида таъкидланганидек нафақат шаклан, балки 
қарз шарт номаси учун мўлжалланган қоидаларга ҳам мувофиқ бўлиши 
керак.
743-модда. Давлат заёми шарт номаси
Давлат заёми шарт номаси бўйича давлат қарз олувчи, фуқаро 
ёки юридик шахс эса қарз берувчи бўлади.


667
Давлат заёмлари ихтиёрийдир.
Давлат заёми шарт номаси қарз берувчининг қарз олувчидан унга 
қарзга берилган пул маблағларини ёки, заём шартларига боғлиқ 
ҳолда, бошқа мол-мулкни, белгиланган фоизларни ёки бошқа мулкий 
ҳуқуқларни заёмни муомалага чиқариш шартларида назарда тутил-
ган муддатларда олиш ҳуқуқини тасдиқлайдиган давлат облигаци-
ялари ёки бошқа давлат қимматли қоғозларини қарз берувчининг 
сотиб олиши йўли билан тузилади.
Муомалага чиқарилган заёмнинг шартларини ўзгартиришга 

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   359   360   361   362   363   364   365   366   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling