Збекистон республикасининг


-модда. Пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet374/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   370   371   372   373   374   375   376   377   ...   505
753-модда. Пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз 
кечишни тақиқлашнинг ҳақиқий эмаслиги
Мижоз билан унинг қарздори ўртасида талабномадан бошқа шахс 
фойдасига воз кечишни тақиқлаш ёки чеклаш ҳақида келишув 
бўлган тақдирда ҳам, пул талабномасидан молия агенти фойдасига 
воз кечиш ҳақиқий ҳисобланади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида белгилаб қўйилган қоида 
талабномадан бошқа шахс фойдасига воз кечишни тақиқлаш ёки 
чеклаш ҳақида мижоз билан қарздор ўртасидаги келишувни бузган 
ҳолда талабномадан бошқа шахс фойдасига воз кечилиши муносабати 
билан мижозни қарздор олдидаги мажбуриятлар ёки жавобгарликдан 
озод қилмайди.
1. Шарҳланаётган ушбу моддани шахсларнинг ўз мажбуриятларини 
ўзгартириш тартибини белгиловчи Фуқаролик кодексининг 23-боби бўйича 
таҳлил қилиб чиқиш керак. Бу модда кредитор ва қарздор ўртасидаги 
шарт нома талабларига зид келадиган бўлса шартларни енгиллаштириш 
мумкин эмаслигини белгилаган Фуқаролик кодексининг 319-моддаси 
1-қисми қоидасидан келиб чиқишни англатади.
Шарҳланаётган модданинг 1-қисмига асосан мижоз ва қарздор 
ўртасидаги пулни талаб қилишдаги ёнбосишларни чеклаш ёки ман эта-
диган ҳар қандай келишувлар мижоздан молиявий агентга талаб ҳуқуқлари 
ўтиши мумкин эмаслигини инкор этмайди. Бу қоида авваламбор бундай 
ман этиш ёки чеклаш молиявий жиҳатдан бақувватроқ қарздорнинг 
кучсизроқ кредиторларга бундай тазйиқ ўтказа олишининг олдини олади. 
Ва бундан келиб чиқиб кредиторнинг ўз ҳақини ундиришидаги молия-
лаштириш тизимини ривожлантиришга хизмат қилади. Шуниси диққатга 
сазоворки пул талабномасидан кейинги навбатда воз кечилганда унинг 
эгаси молиявий агент пул талабларидаги ёнбосиш эгаси бўлиб қолганида 
бошқача қоида қўлланилади (ФК 754-моддасига қаралсин).
2. Шу билан бир пайтда ушбу модда нормалари мижоз ва қарздор 
ўртасидаги муносабатларда пул талабларни енгиллаштирувчи келишувлар 
ҳақиқийлигини шубҳа остига олмайди. 2-қисмда мавжуд шарт нома талаб-
ларига зид равишда бундай воз кечиш-ёнбосишнинг оқибати ҳақида сўз 
юритилади холос. Бундай ҳолларда мижоз ўз қарздори олдида қонун ва шарт-


692
нома асосида маълум бир мажбуриятлар ва масъулиятларни ўз зиммасига 
олишига тўғри келиб қолиши мумкин. Бунинг устига етказилган зарарни 
қоплаш, жаримани тўлашга ўхшаш мажбуриятлар ва жавобгарлик мижоздан 
пул тўловларидаги янги қарз ундирувчи бўлиши молиявий агент зиммасига 
ўтиб қолмайди: талаблардаги ёнбосиш чегаралаш ёки бундай ёнбосишларни 
ман этиш тўғрисидаги келишув бузилгани бўйича қарздор томон мижозига 
даъво қилиши мумкинлиги тўғрисидаги қоидалар молиявий агентга нисбатан 
қонуний кучга эга эмас (ФК 737-модда 2-қисмига қаралсин).

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   370   371   372   373   374   375   376   377   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling