705
қонунда, қонунга мувофиқ белгиланган банк қоидаларида ва банк
амалиётида қўлланиладиган иш муомаласи одатларида бундай
ҳужжатлар учун назарда тутилган талабларга жавоб берадиган бошқа
ҳужжат билан тасдиқланган бўлса, банк омонати шартномасининг
ёзма шаклига риоя қилинган ҳисобланади.
Банк омонати шартномасининг ёзма шаклига риоя қилмаслик
бундай шартноманинг ҳақиқий бўлмаслигига олиб келади. Бундай
шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий эмас.
1. Банк омонати шартномаси шартнома шартларини келишиб олиш
учун зарур бўлган оддий ёзма шаклда тузилиши лозим. Шартноманинг
ўзи реал шартнома ҳисобланиб шартнома ёзма шаклда тузилиши билан
бирга банкка омонатга қўйиладиган пул суммаси ҳам тақдим этилиши
шарт.
2. Шартнома битта ҳужжат тарзида икки нусхада тузилиб, улардан
бири омонатчига берилади, шунингдек, шартнома ФК 336-моддасида
кўрсатилиб ўтилган бошқа усулларда ҳам расмийлаштирилиши мумкин.
Бундан ташқари шартнома пул қўювчига омонат дафтарчаси, жамғарма
(депозит) сертификати ёки қонунчиликда, банк амалиётида, иш муомаласи
одатлари талабларига жавоб берадиган бошқа ҳужжат бериш орқали тузи-
лиши мумкин. Жисмоний ва юридик шахсларнинг бўш пул маблағларини
жалб қилиш амалиётда мижозга турли қимматли қоғозларни: векселлар,
акциялар, облигациялар бериш билан расмийлаштирилиши ҳам мум-
кин. Бу битимлар қонунчиликда тўғридан-тўғри таъқиқланмайди (ФК
760-моддаси 4-қисми). Бироқ, мазкур ҳолатда мижоз ва банк ўртасида
банк омонати шартномаси ҳуқуқий табиатидан фарқ қилувчи ҳуқуқий
муносабат вужудга келади. Низоларни судда кўриш жараёнида тарафлар
акция, облигациялар сотиб олиш тўғрисида шартнома тузиш ёки век-
сель орқали битим тузиш йўли билан аслида банк омонати шартномаси
тузилганлигини яширишга ҳаракат қилганликлари аён бўлиши мумкин.
Бундай ҳолларда ФК 124-моддасида назарда тутилган ҳуқуқий оқибат
қўлланилади.
3. Банк омонати шартномасининг ёзма шаклига риоя қилмаслик унинг
ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради. Тақдим қилинган
маблағлар асоссиз орттирилган бойлик (ФК 1023-моддаси) сифатида
қайтарилиши зарур. Омонатчи ололмай қолган фойдасини ундиришни
706
(ФК 1023-моддаси) талаб қилиши, шунингдек ФК 327-моддасида назарда
тутилган устама фоизларни қўшишни ҳам талаб қилишга ҳақли.
Do'stlaringiz bilan baham: