697
даларига мувофиқ, ўзининг мижоз билан тузилган шарт номага
асосланган, қарздор талабномадан молия агенти фойдасига воз
кечилганлиги ҳақида билдириш олган пайтда ихтиёрида бўлган ўз
пул талабномаларини инобатга олиш учун тақдим этишга ҳақли.
Мижоз талабномадан бошқа шахс фойдасига воз кечишни
тақиқлаш ёки чеклаш тўғрисидаги келишувни бузганлиги муноса-
бати билан қарздор мижозга қўйиши мумкин бўлган талаблар молия
агентига нисбатан кучга эга эмас.
1. Ушбу модданинг 1-қисми молиявий агентнинг пулни тўлаш
тўғрисидаги талабларига қарши қарздор ҳам ўз талаблари билан чиқиш
ҳуқуқи борлигини белгилайди. Лекин, бунинг учун чегирма қилинадиган
сумма шарт номада қайд этилган бўлиши ва иккинчидан бу ҳақдаги
ҳужжат қарздорлик молиявий агентга ўтказилганлиги тўғрисидаги хабар
олинганда қарздорнинг қўлида бўлиши керак.
2. Қарздорнинг қарама-қарши даъволари шарт нома мажбуриятла-
рини тўхтатишга асос бўлувчи ҳисобга ўтказиш ФК 343–345-моддалари
асосида (343-модда), ҳисобга ўтказишга йўл қўйилмаслиги (344-модда),
талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечилганда ҳисобга ўтказиш (345-
модда) асосида ўтказилади.
3. Ушбу модданинг 2-қисмига асосан қарздорнинг қарздорликни
кўчириш ёки чегаралаш битимларининг мижоз томонидан бузилгани
тўғрисидаги даъвоси молиявий агентнинг пул талабларини рад этиш
учун асос бўла олмайди. Молиявий агентга нисбатан ҳисобга ўтказишда
чиқарилган талабларни қарздор умумий тартибда мижозга тақдим эта-
диган талабларда ҳисобга ўтказишга ҳақли (ФК 753-модда, 2-қисмига
қаралсин).
Do'stlaringiz bilan baham: