713
чиқарилгандан сўнг фоизларни ҳисоблаш давом этади. Қонун чиқарувчи
ушбу ҳолатда омонатга ҳисобланадиган фоизлар даврини аниқ белгилаб
қўймаган. Омонатчининг пул маблағларидан фойдаланганлик учун фоизлар
ҳисоблаш ва тўлашнинг умумий қоидаларидан келиб чиққан ҳолда, омонат
учун фоизлар ҳисоблаш омонат хатловга олинган кунга қадар давом этиши ва
хатлов туфайли фоиз ҳисоблаш тўхтатилган ҳолатда, хатловдан чиқарилган
куннинг эртасидан бошлаб фоиз ҳисобланиши мантиқан тўғри бўлади.
2. Шарҳланаётган модданинг 2-қисмида омонатлар бўйича фоиз-
ларни ҳисоблаш ва тўлаш муддати (кун, ой, квартал, йил ва ҳ.к.) ва тар-
тиби (капиталлаштириш ва капиталлаштирмаслик) тарафлар томонидан
шарт номада кўрсатилиши керак. Банк омонати шарт номасини тузишда
омонатчи омонат бўйича фоизларни ҳар ойда олиши ёки олмаслигига
эътибор қаратиши мақсадга мувофиқ. Бошқа ҳол белгиланмаган бўлса,
омонатчи устама фоизларни ҳар ойда тўлашни талаб қилишга ҳақли
шунингдек, омонат бўйича тўланмаган фоизлар дастлабки қўйилган
омонат суммасига қўшилади (капиталлаштиради) ҳамда кейин унга ҳам
фоиз ҳисобланади.
3. Қўйилган омонат қайтарилганда, омонатга ҳисобланган барча
фоизлар ҳам асосий омонатга қўшиб тўланади. Яъни, омонатчи омонатга
қўйган пул қийматини тўлиқ олиши билан бирга унга ҳисобланган фоиз-
ларни ҳам олади.
Do'stlaringiz bilan baham: