Збекистон республикасининг


-модда. Банкнинг мижозга қарашли


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet394/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   390   391   392   393   394   395   396   397   ...   505
772-модда. Банкнинг мижозга қарашли
пул маблағларидан фойдаланиши
Банк мижознинг банк ҳисобварағида мавжуд бўлган пул маблағ-
ларидан ҳисобвараққа талаблар қўйилган вақтда маблағ ларнинг 
мавжуд бўлишини ҳамда ҳисобварақ эгасининг ушбу маблағларни 
ҳисобварақда турган суммалар доирасида монеликсиз тасарруф этиш 
ҳуқуқини кафолатлаган ҳолда фойдаланиши мумкин.
ФК 771-моддасига шарҳларда кўрсатиб ўтилганидек, мижознинг 
банк ҳисобварағига қўйган пул маблағлари талаб қилиб олингунга қадар 
сақланадиган омонат сифатида қаралади ва бу муносабатлар қарз шарт-
номаси конструкцияси доирасида бўлиб, унда банк — қарз олувчи, мижоз 
эса — қарз берувчи ҳисобланади. Ушбу тушунчадан келиб чиқиб, банк ўз 


729
ҳисобидаги маблағлардан ўзи ҳоҳлаган тарзда фойдаланиши, жумладан 
кредит мақсадида ҳам фойдаланиши мумкин.
Айни пайтда, қонун мижоз талаб қилган ҳолларда мижозга тегишли 
маблағларни банкда мавжуд бўлишини ва мижоз талаб қилган ҳолларида 
унинг ўз ҳоҳишига кўра ҳисобрақамга қўйилган маблағларни эркин 
тасарруф қила олишини кафолатлайди. Шунга кўра, банк ўз мижози-
нинг тўловни амалга ошириш тўғрисидаги топшириқларини бажариш 
ва мижоз ҳисобварағига келадиган пулларни қабул қилиб олиш маж-
буриятини олади.
773-модда. Мижознинг пул маблағларини тасарруф этиши
Мижоз банкдаги ҳисобварақда турган ўз пул маблағларини мустақил 
тасарруф этади.
Банк мижознинг пул маблағларидан қай тарзда фойдаланишни 
белгилашга ва назорат қилишга ҳамда унинг пул маблағларини 
ўз хоҳишига кўра тасарруф этиш ҳуқуқларига қонунда ёки банк 
ҳисобварағи шарт номасида назарда тутилмаган бошқа чеклашларни 
белгилашга ҳақли эмас.
Мижознинг банкдаги ҳисобварақда турган пул маблағлари Қонун 

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   390   391   392   393   394   395   396   397   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling