Збекистон республикасининг


номасида белгилаб қўйилмаган ҳолларда хизматлар учун тўланадиган


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet402/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   398   399   400   401   402   403   404   405   ...   505
номасида белгилаб қўйилмаган ҳолларда хизматлар учун тўланадиган 
ҳақ ушбу Кодекснинг 356-моддасига мувофиқ белгиланади.
Банкнинг хизматлари учун ушбу модданинг биринчи қисмида 
назарда тутилган ҳақ, агар банк ҳисобварағи шарт номасида бошқача 
тартиб назарда тутилган бўлмаса, банк томонидан ҳар ойнинг охи-
рида мижознинг ҳисобварағида турган пул маблағларидан ундириб 
олинади.
1. Мижозга ҳисоб-китоб ва касса хизматларини кўрсатиш амалиётда 
одатда, ҳақ эвазига амалга оширилади.
Банк ҳисобварағи шарт номасида ҳисобварақ бўйича амалга оширила-
диган операциялар учун тўланадиган ҳақ миқдори аниқланган бўлиши 
керак.
Агар банк ҳисобварағи шарт номасида ҳисобварақ бўйича амалга 
ошириладиган операциялар учун ҳақ тўлаш кўрсатиб қўйилмаган бўлса, 
банк томонидан кўрсатилган хизматлар ҳақи ФК 356-моддасига мувофиқ 
аниқланади.
Банк амалиётида одатда, мижоз билан тузиладиган банк ҳисобварағи 
шарт номасида кўрсатиладиган хизматлар учун тўланадиган ҳақ миқдори 
банк томонидан белгиланган тарифларга кўра амалга оширилиши кели-
шиб олинади. Бунда ҳар бир тижорат банкида ҳисоб-китоб ва касса хиз-
матларини кўрсатганлик учун олинадиган ҳақ миқдори турлича бўлиши 


747
мумкин. Асосийси, банк ҳисобварағи шарт номасида мижозларнинг банк 
ҳисобварағига келиб тушган маблағларни киритиб қўйганлик учун (кредит 
айланмаси учун) воситачилик ҳақи ундириш борасида шарт белгиланиши 
тақиқланади («Ўзбекистон Респуб ликаси банкларида очиладиган банк 
ҳисобварақлари тўғрисида йўриқнома» Ўзбекистон Респуб ликаси Адлия 
вазирлигида 2009 йил 27 апрелда 1948-сон билан рўйхатга олинган).
2. Банк ҳар ойда ҳисоб-китоб ва касса хизматлари кўрсатганлиги 
учун ўзи олиши лозим бўлган ҳақни мижознинг ҳисобварағидан акцепт-
сиз унинг ҳисобдан чиқаради ва ўзига кирим қилади. Банк ҳисобварағи 
шарт номасида бундай тўловларни амалга оширишнинг бошқа муддатлари 
ва даврлари кўрсатилган бўлиши ҳам мумкин. Банклар мижозлар билан 
ҳисоб-китобларни амалга оширганда ва ўз операцияларини ўтказганда 
одатда, мемориал ордерлардан фойдаланади.
3. Муқобил тўлов мажбуриятлари мавжуд бўлган ҳолларда ҳисобга 
ўтказишга йўл қўйилади (ФК 782-моддаси ва унинг шарҳига қаранг).

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   398   399   400   401   402   403   404   405   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling