Збекистон республикасининг


-модда. Ҳисобварақда турган пул маблағларини тасарруф этиш


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet398/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   394   395   396   397   398   399   400   401   ...   505
776-модда. Ҳисобварақда турган пул маблағларини тасарруф этиш 
ҳуқуқини тасдиқлаш
Мижоз номидан ҳисобварақдаги маблағларни ўтказиш ва бериш 
ҳақида кўрсатма берадиган шахсларнинг ҳуқуқлари мижоз томо-
нидан банкка қонунда назарда тутилган, қонунга мувофиқ банк 
қоидалари ҳамда банк ҳисобварағи шарт номаси билан белгиланган 
ҳужжатларни тақдим этиш йўли билан тасдиқланади.
Мижоз учинчи шахсларнинг талабига мувофиқ, шу жумладан 
мижознинг ушбу шахслар олдидаги мажбуриятларини бажариши 


738
билан боғлиқ талабига мувофиқ пул маблағларини ҳисобварақдан 
ўчириш ҳақида фармойиш бериши мумкин. Банк тегишли талаб 
қўйилган вақтда уни қўйишга ҳақли бўлган шахсни аниқлаш ва 
бундай талабнинг ҳарактери ва асосларини белгилаш имконини 
берадиган зарур маълумотлар бу фармойишларда ёзма равишда 
кўрсатилган тақдирда уларни қабул қилади.
Банк ҳисобварағи шарт номасида ҳисобварақда турган пул 
маблағларини тасарруф этиш ҳуқуқини электрон тўлов восита-
ларидан ҳамда уларда мижознинг ўз имзоси, кодлари, пароллари 
ҳамда фармойиш тегишли ваколати бўлган шахс томонидан берил-
ганлигини тасдиқлайдиган бошқа воситаларнинг ўхшатмаларидан 
фойдаланилган бошқа ҳужжатлар билан тасдиқлаш назарда тутилган 
бўлиши мумкин.
1. Қонунчиликда белгиланган тартибга асосан, ҳисоб-китоб ҳужжатлари 
раҳбар ва бош ҳисобчи томонидан имзоланиши шарт ва уларнинг имзо 
намуналари банкда сақланади. Демак, ташкилотнинг ҳисобварағидаги 
маблағларни тасарруф этиш учун: 1) у тегишли лавозимда бўлиши; 2) унинг 
имзоси намунаси ва ташкилот муҳри нусхаси банкда мавжуд бўлиши талаб 
қилинади.
Бундан ташқари, юридик ёки жисмоний шахснинг ҳисобварағини 
тасарруф этиш ҳуқуқи ишончнома асосида ҳам амалга оширилиши 
мумкин (ФК 134-моддаси). Масалан, ишончнома орқали корпоратив 
карточкаларни беришда юридик шахсни ҳисобварағини тасарруф этиш 
учун ходимларга ваколат берилиши мумкин.
Банкка ҳисобварақ эгасининг имзолари намуналари ва муҳр изи 
қўйилган варақча икки нусхада тақдим қилинади. Варақчанинг бир 
нусхаси бухгалтерда, иккинчиси эса пул чекларини расмийлаштирувчи 
назоратчида туради. Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркор-
ларнинг имзолари намуналари ва муҳр изи қўйилган варақча нотариал 
тасдиқланади. Уларнинг ваколатхона ва филиалларининг имзолари наму-
налари ва муҳр изи қўйилган варақчалари ҳам нотариал тасдиқланади, 
тасдиқни талаб қилмайдиган давлат муассасалари ва норезидент банк-
ларнинг имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчалари бундан 
мустасно. Имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчага юридик 
шахсларга берилган асосий муҳр ёки юридик шахс филиалининг ёхуд 


739
ваколатхонасининг муҳр изининг намунаси қўйилиши шарт. Махсус 
мақсадлар учун, масалан, «Пакетлар учун», «Рухсатномалар учун», 
«Девонхона» ва шу кабиларга мўлжалланган муҳрлардан фойдаланган 
ҳолда муҳр босишга йўл қўйилмайди.
Амалиётда шундай ҳолатлар ҳам бўлиши мумкинки, банкларда мижоз-
ларнинг бир нечта ҳисобварақларига хизмат кўрсатиладиган бўлса, улардан 
қўшимча равишда имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчалари 
юқорида кўрсатилган тартибда талаб қилиниши мумкин. Имзолар наму-
налари ва муҳр изи қўйилган варақчаларда ҳисобварақларнинг рақамлари 
кўрсатилган бўлади.
Ўзбекистон Респуб ликаси «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги 
Қонунининг 8-моддасига мувофиқ, юридик шахс раҳбари имзолар наму-
налари варақчасига киритиладиган имзолаш ҳуқуқига эга бўлган шахс-
ларнинг иккита рўйхатини тасдиқлайди. Биринчи рўйхатга — раҳбарлик 
вазифаларини амалга оширувчи шахслар, иккинчисига — бухгалтерия 
ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи шахслар 
киради. Биринчи имзо ҳуқуқи иккинчи имзо ҳуқуқига эга бўлган бош 
бухгалтер ёки бошқа шахсларга берилиши мумкин эмас. Имзолар намунаси 
ва асосий муҳр изи қўйилган варақча нотариал тасдиқланади. Мижозлар 
имзоларни бевосита ўз қўллари билан қўйишлари шарт (факсимиле имзо 
муҳри қўйилишига йўл қўйилмайди). Раҳбар шахсларга вақтинча биринчи 
ёки иккинчи имзо ҳуқуқи берилганда, шунингдек, раҳбар томонидан 
ваколат берилган шахслардан бирортаси вақтинча ўзгарганда, вақтинча 
ваколат берилган шахснинг имзо намунаси қўйилиб, амал қилиш муд-
дати кўрсатилган қўшимча варақча тақдим қилинади. Ушбу вақтинчалик 
варақча раҳбар томонидан имзоланиб, муҳр қўйилади.
Янги тузилган ташкилотда, шунингдек, ташкилот қайта ташкил этил-
ганлиги, номи ёки бўйсуниши ўзгарганлиги сабабли муҳр вақтинча йўқ 
бўлганда, эскирганда ёки йўқолиб қолганда банк раҳбари ҳисобварақ эга-
сига муҳр тайёрлатиш учун зарур бўлган муҳлатни беради. Бир вақтнинг 
ўзида у муҳр бўлмаган вақтда ҳисоб-китоб-пул ҳужжатларини расмийлаш-
тириш тартибини белгилайди, вазиятдан келиб чиққан ҳолда ҳужжатлар 
муҳр изисиз топширилишига рухсат беради. Бундай ҳолларда банк раҳбари 
ёки бош бухгалтери имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчага 
тегишли қайдларни киритади. Шунингдек, юридик шахснинг муҳри 


740
ўзгарганда, варақчада кўрсатилган имзолардан бирортаси алмаштирил-
ганда ёки қўшилганда, ҳисобварақ эгаси нотариал тасдиқланган янги 
имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчани тақдим қилади. Бекор 
қилинган имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчалар юридик 
шахснинг юридик йиғмажилдига тикилади («Ўзбекистон Респуб ликаси 
банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисида йўриқнома» 
Ўзбекистон Респуб ликаси Адлия вазирлигида 2009 йил 27 апрелда 1948-
сон билан рўйхатга олинган).
2. Ҳисобварақ эгаси ва унинг кредитори шарт нома шартларида тегиш-
лича ҳисобварақдаги пул маблағларни акцептлашсиз ўтказиш тўғрисида 
шартларни киритиш ҳуқуқига эга. Бунда тўловчи банкка бу ҳақда ёзма 
равишда маълумот бериши ва ўзининг бундай тарзда пул маблағларини 
ўтказилишига розилигини билдириши керак. Мазкур хат (маълумот)да 
қайси кредитор ва қандай ишлар, хизматлар, товарлар учун мижознинг 
ҳисобварағидаги пул маблағларини олиш ҳуқуқига эгалиги кўрсатилади. 
Мижознинг кредитор билан тузган шарт номасига мувофиқ ҳисобварақдаги 
пул маблағларини акцептсиз ҳисобдан чиқариш бўйича операциялар 
қонун ва шарт номага мувофиқ банк ҳисобварағи шарт номасида назарда 
тутилган хизматлар доирасига кирмайди. Шу сабабли ушбу операцияни 
амалга ошириш учун банкнинг розилиги талаб қилинади, яъни банк 
ҳисобварағи шарт номасига тегишли ўзгартириш киритилиши лозим (ФК 
796-моддасига қаранг).
3. Банк ҳисобварағи шарт номасида ҳисобварақдаги пул маблағларини 
тасарруф этиш электрон шаклдаги ҳужжатларни тақдим этиш орқали 
амалга оширилиши назарда тутилиши мумкин. Бу ҳолда тақдим қилинган 
ҳужжатлар қуйидагиларни ўз ичига олиши шарт: а) тарафлар ўртасида 
ўзаро келишилган белгиларга эга бўлиши ва ушбу тўлов ҳужжати тараф-
лардан бири томонидан берилаётганлигини тасдиқлаш имкониятини 
бериши (ФК 366-модда 4 қисми); б) ваколатли шахслар томонидан имзо-
ланган бўлиши.
Амалиётда бу ўринда ҳужжатнинг ҳақиқийлиги, унинг муаллифини 
аниқлаш имконини берувчи электрон рақамли имзолардан фойдаланилади. 
Банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизими банк ва унинг 
мижози ўртасидаги муносабатларни автоматлаштиришга мўлжалланган 
бўлиб, пул маблағларини бошқаришнинг тезкорлигини ҳамда банк опера-


741
цияларининг сифатли қайд қилинишини таъминлайди. Тизимнинг асосий 
вазифалари бўлиб а) мижозни аутентификация қилиш; б) электрон тўлов 
ҳужжатларини киритиш; в) электрон тўлов ҳужжатларини шифрлаш ва 
уларни банк ахборот тизимларида қайта ишлаш учун алоқа каналлари 
орқали узатиш; г) ахборот хабарларини қабул қилиш-узатиш; д) ҳисобот 
шаклларини (шахсий ҳисобварақлар, электрон тўлов ҳужжатлари, кири-
тилган ҳужжатларнинг рўйхатини) кўриш ва чоп этиш. Тизимдан фойдала-
ниш ва тизим хизматлари учун ҳақ миқдори банк ва мижоз ўртасида тузи-
ладиган шарт нома асосида амалга оширилади (“Банк ҳисобварақларига 
масофадан хизмат кўрсатиш тизимларида ишлаш тартиби тўғрисида” 
низом Ўзбекистон Респуб ликаси Адлия вазирлигида 2010 йил 19 ноябрда 
2155-сон билан рўйхатга олинган).
Мазкур ҳолларда банк мижозининг ва банкнинг амалга ошириши 
лозим бўлган ҳаракатлари ўзига хос хусусиятларга эга. Чунончи, теле-
коммуникация провайдерлари ва операторлари ёки коммунал хизмат 
ташкилотлари фойдасига бир хил турдаги операцияларни амалга оши-
риш учун тўловчи — мижознинг фақат идентификация маълумотларини 
(телефон рақамлари, шахсий ҳисобварақлари ва бошқаларни) кири-
тишга рухсат этилади. Ҳужжатларни тизимга киритиш тугатилгандан 
сўнг якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахснинг масъул ходими 
(бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга 
оширувчи шахс) ҳужжатнинг асл нусхасини унинг электрон нусхаси 
билан таққослаб текшириши ва электрон ҳужжатни ўзининг электрон 
рақамли имзоси билан тасдиқлаши керак бўлади. Тизим орқали банк-
дан қабул қилинган ахборотни мижоз фақатгина кўриш ва чоп этиш 
имкониятига эга бўлади. Мижоз томонидан электрон рақамли имзо 
ёпиқ калити йўқотилган тақдирда ёки идентификация ва аутентифи-
кация маълумотлари учинчи шахсларга маълум бўлиб қолгани бўйича 
шубҳа туғилганда, мижоз Тизим орқали хизмат кўрсатишни тўхтатиш 
юзасидан банкни дарҳол хабардор қилиши керак. Шундан сўнг, тизим 
орқали мижоз ҳисобварақларидан амалга оширилган операциялар 
бўйича жавобгарлик банк зиммасига юклатилади.
Банк томонидан эса, ўз навбатида мижозлардан келган барча ахборотлар 
дастурий равишда дешифрланади, реквизитлар бўйича назорат қилинади 
ва қайта ишлаш учун банк амалиёт кунига узатилади. Тўлов амалга 


742
оширилгандан сўнг электрон тўлов ҳужжатлари реестр кўринишида чоп 
этилади ва банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмажилдига тикилади. Тижорат 
банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга 
ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат 
қоидаларига мувофиқ банкнинг масъул ходими қўшимча текширилиши 
лозим бўлган электрон тўлов ҳужжатларини чоп этиши ва уларни банкнинг 
тегишли бўлимлари билан келишиши мумкин. Мижознинг ҳисобварағида 
тўлов учун маблағлар етарли ёки мавжуд бўлмаса, агар банк ҳисобварағи 
бўйича шарт номада бошқа тартиб кўзда тутилмаган бўлса, мижоз томо-
нидан тизим орқали банкка юборилган электрон тўлов топшириқномаси 
қайта ишлаш учун банк амалиёт кунига қабул қилинмайди ва бу ҳақда 
мижозга хабар берилади. Мижозлардан олинган барча ахборот банкда 
ҳар куни архивланади ва Ўзбекистон Респуб ликаси банкларида электрон 
архив ишларини юритиш тартиби тўғрисида йўриқнома талабларига 
мувофиқ сақланади.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   394   395   396   397   398   399   400   401   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling