734
Банк ҳисобварағи шарт номасининг ёзма шаклига риоя қилмаслик
ушбу шарт номанинг ҳақиқий бўлмаслигини келтириб чиқаради.
Бундай шарт нома ўз-ўзидан ҳақиқий эмас.
1. Банк ҳисобварағи шарт номасини мажбурий равишда ёзма шаклда
тузилиши қуйидаги омилларга асосланган:
биринчидан, бу икки томонлама, консесуал, ҳақ бараварига тузилади-
ган (банк мижознинг маблағаридан фойдаланганлик учун фоиз тўлайди)
шарт номадир;
иккинчидан, юридик шахслар ва якка тадбиркорларнинг мулкий муно-
сабатларини ташкил қилиш ва амалга оширишларидаги асосий келишув
ҳисобланади. Фуқаролар билан тузиладиган банк ҳисобварағи шарт номаси
нисбатан кам тарқалган шарт номадир. Чунки, мазкур шарт нома бир
ҳисобварақдан бошқа ҳисобвараққа ўтказиладиган нақд пулсиз ҳисоб-
китобларни амалга оширишга, шунингдек нақд пул маблағларини олишга
мўлжалланган. Банк ҳисобварағида турган пул маблағлари моҳиятан бир
хил ашё бўлмай, балки банкка нисбатан қўйиладиган мажбурият ҳуқуқий
талаб ҳисобланади. Бу билан банк ҳисобварағи шарт нома масалан, омонат
сақлаш шарт номасидан фарқ қилади.
2. Шарҳланаётган модданинг 2-қисмига биноан, банк ҳисобварағи
шарт номасининг ёзма шаклига риоя қилмаслик ушбу шарт номанинг
ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради. Бундай шарт нома ўз ўзидан
ҳақиқий саналмайди (ФК 113-моддасига қаранг).
775-модда. Банк ҳисобварағи шарт номасини тузиш
Банк ҳисобварағи шарт номаси банк томонидан мижозга ёки у
кўрсатган шахсга банкда тарафлар келишган шартларда ҳисобварақ
очиш йўли билан тузилади.
Юридик шахслар ва фуқаролар ўзларига ҳисоб-китоб ва касса
хизмати кўрсатадиган банкларни мустақил танлайдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: