Збекистон республикасининг


-модда. Омонат дафтарчаси


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet391/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   387   388   389   390   391   392   393   394   ...   505
769-модда. Омонат дафтарчаси
Агар тарафларнинг келишувида бошқача тартиб назарда тутил-
ган бўлмаса, фуқаро билан банк омонати шарт номаси тузиш ҳамда 
унинг ҳисобварағига омонат бўйича пул маблағларини киритиб 
қўйиш омонат дафтарчаси билан тасдиқланади.
Омонат дафтарчасида банкнинг ёки унинг тегишли филиалининг 
номи, унинг жойлашган манзили ҳамда омонат бўйича ҳисобварақ 
номери, шунингдек ҳисобвараққа киритилган ҳамма пул маблағлари 
суммаси, ҳисобварақдан ўчирилган ҳамма пул маблағлари суммаси 
ва омонат дафтарчаси банкка тақдим этилган пайтда ҳисобварақдаги 
пул маблағларининг қолдиғи кўрсатилган ва тасдиқланган бўлиши 
шарт.
Агар омонатнинг бошқа ҳолати исбот қилинган бўлмаса, омонат 
тўғрисида омонат дафтарчасида кўрсатилган маълумотлар банк 
билан омонатчи ўртасида омонат бўйича ҳисоб-китобларни амалга 
ошириш учун асос бўлади.
Банк омонати шарт номасида эгасининг номи ёзилган омонат 
дафтарчасини бериш назарда тутилади.
Банк омонат дафтарчаси тақдим этилганида омонатни беради, унга 
фоизлар тўлайди ҳамда омонатчининг омонат бўйича ҳисобварақдаги 
пул маблағларини бошқа шахсларга ўтказиш ҳақидаги топшириғини 
бажаради.
Агар эгасининг номи ёзилган омонат дафтарчаси йўқотилган бўлса 
ёки тақдим этиш учун яроқсиз ҳолга келтирилган бўлса, банк омо-
натчининг аризасига мувофиқ унга янги омонат дафтарчаси беради.
1. Банк омонати шарт номасида эгасининг номи кўрсатилган омонат 
дафтарчаси бериш назарда тутилади.
Эгасининг номи ёзилган омонат дафтарчаси фуқаро билан банк омо-
нати шарт номаси тузилганлигининг ҳамда омонатга пул маблағлари 


721
қўйилганлигининг ёзма исботи бўлиб ҳисобланади. У қимматли қоғоз 
ҳисобланмайди ва битта ҳужжат тарзида расмийлаштирилган банк омо-
нати шарт номаси билан бирга ёки шарт номасиз ҳам берилиши мумкин. 
Агар банк омонати шарт номаси битта ҳужжат тарзида тузилган ва омо-
нат дафтарчаси бирон сабабга кўра расмийлаштирилмаган бўлса, пул 
маблағларини киритилганлик факти банк паттаси, кассир томонидан 
тасдиқланган кирим касса ордери билан тасдиқланиши мумкин.
2. Омонат дафтарчасида ФК 769-моддасида кўрсатилган бир қатор 
маълумотлар чунончи, қўйилган ва олинган пул маблағлари, банкка 
тақдим қилинганда ҳисобварақда қолган пул маблағлари ҳақида 
маълумотлар бўлиши лозим. Омонат дафтарчаси доим омонатчида 
сақланиши туфайли фуқароларнинг банклардаги омонатлари бўйича 
амалга ошириладиган операцияларни унда акс эттириш бир қатор 
хусусиятларга эга. Шу боисдан учинчи шахслар томонидан (ФК 767-
модда) ҳисобвараққа қўшимча маблағ қўйилганлигига доир маълумот-
лар омонатчи банкка ташриф буюргунига қадар омонат дафтарчасида 
акс этмайди. Демак, ФК 769-моддасида презумпция мавжуд бўлса 
ҳам, омонат дафтарчаси ҳар доим ҳам омонатнинг ҳолатини объектив 
равишда ифодалай олмайди.
3. Омонатни бериш (нақд ёки нақд пулсиз шаклда), фоизлар тўлаш ва 
бошқа операцияларни амалга ошириш банкка омонат дафтарчаси тақдим 
қилинган тақдирдагина амалга оширилиши лозим.
Омонат дафтарчаси йўқотилган ёки тақдим этиш учун яроқсиз ҳолга 
келганлиги учун махсус қоидалар белгиланган. Эгасининг номи ёзилган 
омонат дафтарчаси омонат эгасининг аризасига кўра янги омонат даф-
тарчаси билан алмаштирилиши лозим.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   387   388   389   390   391   392   393   394   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling