Збекистон республикасининг


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet380/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   376   377   378   379   380   381   382   383   ...   505
43-БОБ. БАНК ОМОНАТИ
759-модда. Банк омонати шартномаси
Банк омонати шартномаси бўйича биринчи тарафдан (омонат-
чидан) қабул қилиб олган ёки унинг номига келган пул суммасини 
(омонатни) қабул қилиб олган иккинчи тараф (банк) шартномада 
назарда тутилган шартлар асосида ва тартибда омонат суммасини 
қайтариш ва унга фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Банк омонати шартномаси омонат суммаси банкка келиб тушган 
кундан бошлаб тузилган ҳисобланади.
Фуқаро омонатчи бўлган банк омонати шартномаси оммавий 
шартнома деб ҳисобланади.
Банк билан омонатчининг омонат қўйилган ҳисобварақ бўйича 
муносабатларига нисбатан банк ҳисобварағи шартномаси тўғрисидаги 
қоидалар, агар ушбу бобнинг қоидаларида бошқача тартиб назарда 
тутилган бўлмаса ёки у банк омонати шартномасининг моҳиятидан 
келиб чиқмаса, қўлланилади.
Ушбу бобнинг банкларга доир қоидалари қонун ҳужжатларига 
мувофиқ юридик шахслардан омонатлар қабул қилувчи бошқа кре-
дит ташкилотларига нисбатан ҳам қўлланади.
1. Банк омонати шартномаси қарз шартномасининг (ФК 732-моддаси) 
бир кўриниши бўлиб, бунда қарз берувчи — банкка пул қўювчи, қарз 
олувчи эса банк ҳисобланади. Банкка омонат қўювчи сифатида фуқаролик 
ҳуқуқининг барча субъектлари иштирок этиши мумкин. 
2. Фуқаро ва банк ўртасидаги банк омонати шартномаси оммавий 
(ФК 358-моддаси) бўлганлиги учун банк фуқаронинг омонат қўйишини 
қуйидаги ҳолларда рад эта олмайди:
а) таъсис ҳужжатлари ва лицензияга асосан банк омонат (жамғарма) 
операцияларини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлса;
б) омонатни қабул қилиш амалдаги қонунчилик ҳамда Ўзбекистон 
Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган мажбурий 
иқтисодий нормативларни бузилишига олиб келмаса;


700
в) иқтисодий ёки бошқа сабабларга кўра банк аҳолидан омонат қабул 
қилишни тўхтатмаган бўлса;
г) банкда омонат қабул қилишнинг зарур ташкилий ва техник имко-
ниятлар (бўш операционистлар, операция зали ва ҳ.к.) бўлса;
д) омонат қабул қилиш учун банк имкониятларини чекловчи бошқа 
сабаблар бўлмаса.
Юқорида санаб ўтилган шароитлар мавжуд бўлиб, банк омонат қабул 
қилишни рад этганида фуқаро судга ушбу банкнинг бошқа омонатчилари 
шартлари асосида унинг ўзи билан банк мажбурий равишда шартнома 
тузиши тўғрисида ва банкдан бундай шартномани тузишдан бўйин тов-
лаши сабабли кўрган зарарини қоплашни ундириб беришни сўраб судга 
мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Шартнома тузаётганда банк бир мижозни бошқасидан афзалроқ кўришга 
ҳақли эмас (масалан, банк ходимлари томонидан қўйилган омонатга бошқа 
фуқаролар омонатига нисбатан юқорироқ фоиз қўйиш). Лекин, бу қоида 
айнан бир хил шартлар асосида қўйиладиган омонатларга тегишли. Банк 
қўйилган омонатлар миқдори, уларни қайтариш муддати ва шартноманинг 
амал қилиш муддатига қараб ўз фойдали фоизларини тақсимлаш ҳуқуқига 
эга. Чунончи, юридик шахслар ва фуқаролар омонатига турлича фоизлар 
белгилаши мумкин. Чунки амалиётда бундай омонат қўювчилар билан 
тузиладиган шартнома бир биридан анча фарқ қилади.
Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 5 апрелдаги «Фуқароларнинг 
банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида»ги қонунига 
мувофиқ, фуқароларнинг банклардаги омонатлари кафолатлаш объекти 
ҳисобланади. Шу мақсадда фуқароларнинг банклардаги омонатла-
рини кафолатлаш фонди тузилади. Қонуннинг 11-моддасига асосан, 
фуқароларнинг банклардаги омонатлари бўйича ҳақ тўлаш мақсадида 
банкнинг тугатиш комиссияси лицензия чақириб олинган кундан эъти-
боран икки ой мобайнида кредиторларни аниқлаш ҳамда Ўзбекистон 
Республикаси Марказий банкининг мажбурий захиралари фондига депо-
зитга қўйилган дебиторлик қарзлари ва маблағларини олиш чораларини 
кўради. Мазкур маблағлар биринчи навбатда тугатилаётган банкнинг 
фуқаролар омонатлари бўйича қарзларини тўлашга йўналтирилади.
3. Омонат қабул қилиш депозит ҳисоб очишдан бошланади. Шунинг 
учун банк ва омонатчи ўртасидаги муносабатларга нисбатан агар ФК 


701
43-бобидан ва банк омонати шартномаси моҳиятидан бошқача ҳол келиб 
чиқмаса, тегишлича банк ҳисобварағи тўғрисидаги нормалар қўлланилади. 
Масалан, банк омонати шартномаси (банк ҳисобварағи шартномасидан 
фарқли равишда) товарлар, ишлар ва хизматлар учун ҳисоб-китоб опера-
цияларини амалга оширишга йўл қўймайди. Шунинг учун ФК 44-боби 
мазмунида белгиланган нормалар банк омонати шартномасига доир 
ҳуқуқий муносабатларга нисбатан татбиқ қилинмайди. Шу боисдан 
шарҳланаётган модданинг 2-қисмида банк омонати шартномаси банкка 
омонат пули келиб тушган кундан бошлаб тузилган ҳисобланиши аниқ 
белгилаб қўйилган.
Омонат қўювчи юридик шахс билан тузилган депозит шартнома муд-
дати тугаганидан кейин омонат суммаси омонатчига нақд пулсиз шаклда 
ёки қонунда назарда тутилган ҳолларда нақд пул шаклида қайтарилиши 
мумкин. Аммо омонатчи юридик шахс ушбу суммани учинчи шахс 
ҳисобига кўчириш тўғрисида банкка кўрсатма беришга ҳақли эмас. Ушбу 
норма омонат қўювчининг банкка нисбатан омонат суммасини талаб 
қилиш ҳуқуқини учинчи шахсга ўтказиш имкониятидан маҳрум этмайди 
башарти, бу шартнома белгиланган таъқиқни четлаб ўтиш мақсадида 
тузилмаган бўлса (ФК 9-моддаси). Фуқаро билан тузилган банк омонати 
шартномасида ҳам учинчи шахслар ҳисобварағига омонат суммасини 
ўтказиш имкониятини назарда тутмайди, чунки бундай ҳаракатларни 
ҳам ҳисоб китоб операциялари сифатида кўриш лозим. Банк омонати 
шартномасига бундай шартларни киритиш уни банк ҳисобварағи шарт-
номасига айлантиради.
Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 25 апрелдаги «Банклар ва 
банк фаолияти тўғрисида»ги қонунининг 31-моддасига асосан, мижозлар 
қонунчиликда белгиланган тартибда бир ёки бир неча банкда миллий ва 
хорижий валютада талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақларини 
очиш ҳуқуқига эга.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   376   377   378   379   380   381   382   383   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling