Збекистон республикасининг
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Банк сирини ташкил этувчи маълумотлар фақат мижозларнинг ўзларига ёки уларнинг вакилларига берилиши мумкин. Давлат
- Банк сирини ташкил этувчи маълумотлар банк томонидан ошкор қилинган тақдирда, ҳуқуқлари бузилган мижоз келтирилган зарар- нинг ўрнини қоплашни банкдан талаб қилишга ҳақли.
786-модда. Банк сири
Банклар банк ҳисобварағи ва банк омонати, ҳисобварақ бўйича операциялар ҳамда мижоз ҳақидаги маълумотлар сир сақланишини кафолатлайди. Банк сирини ташкил этувчи маълумотлар фақат мижозларнинг ўзларига ёки уларнинг вакилларига берилиши мумкин. Давлат органларига ва уларнинг мансабдор шахсларига бундай маълу- мотлар қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда берилиши мумкин. Банк сирини ташкил этувчи маълумотлар банк томонидан ошкор қилинган тақдирда, ҳуқуқлари бузилган мижоз келтирилган зарар- нинг ўрнини қоплашни банкдан талаб қилишга ҳақли. 1. Банк сирини сақлаш банклар, кредит ташкилотлари, Ўзбекистон Респуб ликаси Марказий банки ва аудитор ташкилотларига тааллуқлидир. 2. Ўзбекистон Респуб ликасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунининг 38-моддасига мувофиқ банклар ўз мижозлари ва вакилларининг операциялари, ҳисобварақлари ҳамда жамғармаларига доир маълумотлар сир сақланишига кафолат беради. Банкнинг барча хизматчилари банк, унинг мижозлари ва вакилларининг банк опера- 757 циялари, ҳисобварақлари ва жамғармаларига доир маълумотларни сир сақлашлари шарт. Банк сирини ташкил қилувчи маълумотлар Ўзбекистон Респуб ликасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунининг 4-моддасида назарда тутилган банк операцияларини ва бошқа битимларни амалга ошириш жараёнида кредит ташкилоти томонидан олинган бўлиши лозим. Ўзбекистон Респуб ликасининг 2003 йил 30 августдаги «Банк сири тўғрисида»ги қонуннинг 3-моддасида кўрсатилишича, банк сири банк томонидан муҳофаза қилинадиган қуйидаги маълумотлардан иборатдир: а) ўз мижозларининг (вакилларининг) операциялари, ҳисобварақлари ва омонатларига доир маълумотлар; б) банк ўз мижозига (вакилига) банк хизматлари кўрсатиши муносабати билан мазкур мижоз (вакил) тўғрисида олган маълумотлар; в) мижознинг (вакилнинг) банк сейфлари ва биноларида сақлаб турилган мол-мулки, унинг хусусияти ва қиймати ҳақидаги маълумотлар; г) мижоз (вакил) топшириғига биноан ёки унинг фойдасини кўзлаб амалга оширилган банклараро операциялар ва битим- лар тўғрисидаги маълумотлар; д) банк сирини ташкил этувчи маълу- мотларнинг банклар ўртасида муомалада бўлиши натижасида маълум бўлиб қолган, бошқа банкнинг мижозига (вакилига) доир маълумотлар; е) жамғариб бориладиган пенсия тизимининг иштирокчилари, пенсия бадалларининг миқдори ва суммаларининг ҳаракати, фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидаги пенсия жамғармалари тўғрисидаги маълумотлар. 3. Шарҳланаётган модданинг 1-қисмида кўрсатилган маълумот- лардан ташқари, Ўзбекистон Респуб ликаси Марказий банки қонунда белгиланган ҳоллардан ташқари кредит ташкилотлари ҳисоботларидан, лицензияловчи органи сифатида назорат функцияларини амалга оши- риш натижасида олинган ҳисобварақлар, омонатлар, муайян битимлар ва банк операциялари ҳақидаги маълумотларни ошкор қилишга ҳақли эмас. Банк сирини ташкил этувчи маълумотлар хизмат вазифасини бажариши муносабати билан ўзига ишониб топширилган ёки маълум бўлиб қолган ёхуд қонунда белгиланган тартибда тақдим этилган шахслар томонидан бу маълумотларнинг ошкор қилиниши ёки улардан шахсий мақсадда ёхуд учинчи шахсларнинг манфаатлари йўлида фойдалани- лиши тақиқланади. 758 Банк сирини ташкил этувчи маълумотларни оммавий ахборот восита- лари орқали эълон қилиш, оғзаки ёки ёзма шаклда ёхуд бошқа йўсинда тарқатиш ёки маълум қилиш, учинчи шахслар эътиборига етказиш, бундай маълумотларни қўлга киритиши учун учинчи шахсларга бевосита ёки билвосита, шу жумладан ана шундай маълумотлар хизмат вазифасини бажариши муносабати билан ўзига ишониб топширилган ёхуд маълум бўлиб қолган ёки қонунда белгиланган тартибда тақдим этилган шахслар томонидан бундай маълумотларни сақлаш тартибининг бузилиши оқибатида имконият яратиб бериш банк сирининг ошкор қилиниши деб ҳисобланади. 4. Аудиторлик ташкилотлари кредит ташкилотларининг ҳисоб- варақлари, омонатлари ва банк операциялари, уларнинг мижозлари ҳақида текширув жараёнида олинган маълумотларни қонунда кўзда тутилган ҳолатлардан ташқари учинчи шахсларга ошкор қилиши мумкин эмас. Шарҳланаётган модданинг 2-қисмига ва Ўзбекистон Респуб ликасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунининг 38-моддасига кўра, юридик шахслар ва бошқа ташкилотларнинг операциялари ҳамда ҳисобварақларига доир маълумотномалар ана шу ташкилотларнинг ўзига, прокурор, судларга, жиноий иш қўзғатилган бўлса суриштирув ва тергов органларига берилади. Жисмоний шахсларнинг ҳисобварақлари ва омонатларига доир маъ- лумотномалар мижозларнинг ўзига ва уларнинг қонуний вакилларига; мижозларнинг ҳисобварақлари ва омонатларида турган пул маблағлари ҳамда бошқа қимматбаҳо нарсалар хатланиши, уларга ундирув қаратилиши ёки мол-мулк мусодара этилиши мумкин бўлган ҳолларда юритилаётган ишлар бўйича судлар, суриштирув ва тергов органларига берилади. Ҳисобварақлар ва омонатнинг эгалари вафот этганда ушбу ҳисоб- варақлар ҳамда омонатга доир маълумотномалар мазкур ҳисобварақ ёки омонат эгаси банкка топширган васиятномасида кўрсатган шах- сларга, вафот этган омонатчиларнинг жамғармаларига доир мерос ишла- рини юритаётган давлат нотариал идораларига, чет эл фуқароларининг ҳисобварақларига доир маълумотномалар эса — чет эл консуллик муас- сасаларига берилади. Банклар пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар тўғрисидаги жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ бўлган 759 ахборотни қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда махсус ваколатли давлат органига тақдим этади. 5. Банк сирини ташкил этувчи, пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар тўғрисидаги жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ бўлган ахборот қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда махсус ваколатли давлат органига тақдим этилади. Ўзбекистон Респуб ликаси Ҳисоб палатаси банк сирини ташкил этувчи маълумотларни, агар бу маълумотлар унинг зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириши учун зарур бўлса, олишга ҳақлидир. Қонунга мувофиқ, қуйидаги органларга банк сирини ташкил қилувчи маълумотлар тақдим қилиниши мумкин: А) банк сирини ташкил этувчи маълумотлар прокуратура, тергов ва суриштирув органларига мазкур банк мижозига (вакилига) нисбатан қўзғатилган жиноят иши мавжуд бўлган тақдирда, етказилган зарар ундириб олинишини ёки унинг мол-мулки хатланишини таъминлаш мақсадида терговчи ёхуд суриштирувчининг асослантирилган қарорига биноан прокурор санкцияси билан тақдим этилади. Б) Банк сирини ташкил этувчи маълумотлар судга унинг ёзма сўрови асосида, мазкур банк мижозига (вакилига) нисбатан суднинг иш юриту- видаги ишлар бўйича тақдим этилади. Банк сирини ташкил этувчи маъ- лумотлар суд ижрочисига унинг ёзма сўрови асосида, суднинг ундирувни мазкур банк мижозининг (вакилининг) мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги ёки бу мижознинг (вакилнинг) мол-мулкини хатлаш ҳақидаги қонуний кучга кирган қарори бўлган тақдирда тақдим этилади. В) Банк сирини ташкил этувчи маълумотлар давлат солиқ хизмати органларига банк мижозига (вакилига) солиқ солиш масалаларига тааллуқли ҳолларда қонун ҳужжатларига мувофиқ тақдим этилади («Банк сири тўғрисида»ги қонуннинг 9–11-моддалари) Агар банк сирини ташкил этувчи маълумотларни тақдим этиш тўғрисидаги талаб қонунда белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаса, банк бундай маълумотлар тақдим этишни рад қилиши шарт. Банк сирини ташкил этувчи маълумотларни тақдим этишни рад қилганлик устидан судга шикоят қилиниши мумкин. 760 6. Банк сирини ошкор қилганлик учун Ўзбекистон Респуб ликаси Мар- казий банки, кредит ва аудиторлик ташкилотлари келтирилган зарарни қоплаш тарзида жавобгарликка тортилишлари мумкин. Бундан ташқари мижоз ФК 1021-моддасида кўрсатилган тартибда маънавий зарарни тўлашни ҳам талаб қилиши мумкин. Уларнинг мансабдор шахслари ва бошқа ходимлари интизомий, агарда жиноят таркиби мавжуд бўлса, жиноий жавобгарликка тортиладилар. Ўзбекистон Респуб ликаси Президентининг 2008 йил 20 февралдаги «Тижорат банкларида аҳоли омонатлари шартларини либераллашти- риш ҳамда кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ 3968 сонли Фармонига кўра, банклар жисмоний шахс- ларнинг ҳисобварақлари ва пул қўйилмалари борасида, шунингдек, улар бўйича амалга ошириладиган операциялар хусусида банк сири сақланишини кафолатлашлари шарт шунингдек, банк сири ҳисобланган маълумотларни ноқонуний ошкор этгани ёки учинчи шахсларга бергани учун айбдор бўлган мансабдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка, ҳатто жиноий жавобгарликка ҳам тортилиши белгиланган. Download 3.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling