789-модда. Банкларнинг ҳисобварақлари
Ушбу бобнинг қоидалари, агар қонунда бошқача тартиб назарда
тутилган бўлмаса, вакиллик ҳисобварақларига, вакиллик ёрдамчи
ҳисобварақларига, банкларнинг бошқа ҳисобварақларига ҳам татбиқ
этилади.
1. Банкларнинг вакиллик ҳисобварақлари (субсчетлар) одатдаги банк
ҳисобварақларининг бир тури ҳисобланади. Шунинг учун вакиллик
765
ҳисобварақларининг очилиши ва уни юритиш банк ҳисобварағи шарт-
номасиниинг бир кўриниши сифатида унга ФКнинг 44 ва 45-бобларида
назарда тутилган қоидалар қўлланилади.
2. Қонунда ёки норматив ҳуқуқий ҳужжатларда бошқача тартиб
белгиланиши мумкин. Тижорат банкларида вакиллик ҳисобварақлари
билан амалга ошириладиган операцияларни амалга ошириш хусусият-
лари Ўзбекистон Респуб ликаси Марказий банки томонидан белгиланади.
Масалан, «Ўзбекистон Респуб ликасининг Марказий банки тўғрисида»ги
қонуннинг 3-моддасига мувофиқ, Марказий банкнинг асосий вазифаси
сифатида Ўзбекистон Респуб ликасида ҳисоб-китобларнинг самарали
тизимини ташкил этиш ва таъминлаш кўрсатилган. Шунингдек, мазкур
қонуннинг 51-моддасига кўра, Марказий банк банк операцияларини
амалга ошириш, бухгалтерия ҳисоби ва банк статистика ҳисоботини
юритиш, йиллик ҳисоботлар тузиш юзасидан банклар учун мажбурий
бўлган қоидаларни белгилайди.
766
45-БОБ. ҲИСОБ-КИТОБЛАР
1-§. ҲИСОБ-КИТОБЛАР ТЎҒРИСИДА УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
790-модда. Нақд пуллар билан ва нақд пулсиз ҳисоб-китоблар
Фуқароларнинг тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишлари
билан боғлиқ бўлмаган ҳолда улар ўртасидаги ҳисоб-китоблар ва
фуқаролар иштирокидаги ҳисоб-китоблар нақд пуллар билан ёки
нақд пулсиз суммаси чекланмаган ҳолда амалга оширилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |