Збекистон республикасининг


ҳисобидан маълум миқдор пул суммасини мижоз кўрсатган шахс-


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet415/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   411   412   413   414   415   416   417   418   ...   505
ҳисобидан маълум миқдор пул суммасини мижоз кўрсатган шахс-
нинг шу ёки бошқа банкдаги ҳисобварағига қонун ҳужжатларида 
назарда тутилган муддатларда, агар банк ҳисобварағи шарт номасида 
қисқароқ муддат назарда тутилган бўлмаса ёки у банк амалиётида 
қўлланиладиган иш муомаласи одатларида белгиланган бўлмаса, 
ўтказиш мажбуриятини олади.
Тўлов топшириқномасида маблағларни олувчи сифатида 
кўрсатилган шахс банкдан тўловни амалга оширишни талаб қилиш 
ҳуқуқига эга бўлмайди, бундай ҳуқуқ қонунда ёки мижознинг банк 
билан тузган шарт номасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
1. Шарҳланаётган модданинг 1-қисмида таърифланган тўлов хабар-
номасини банк орқали ўтказиш учун қабул қилиб олган банк, маблағни 
учинчи шахсга — яъни маблағни қабул қилиб олувчига тўловни амалга 
ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олади, лекин тўловчи — мижоз 
ҳисобига.
Яъни банк нафақат талаб қилинган миқдордаги маблағни тўловчидан 
олибгина қолмасдан, пулни қабул қилиб олувчининг шу ёки бошқа банкда 
очилган ҳисоб рақамига ўтказиб беришни ҳам таъминлашга мажбур. Ўз 
мижозининг топшириғини амалга ошираётган банк комиссионер сифа-
тида иш кўради. Шу сабабдан тўлов хабарномаларида ҳисоб-китобнинг 
бу меъёри бўлмаганда, банк маблағлари ўтказмалари комиссия шарт-
номалари асосида амалга оширилади.
2. Шарҳланаётган модданинг 1-қисмига мувофиқ банк орқали пул 
ўтказиш муддати бошидан (яъни, тўловчининг ҳисобидан чиқариш 
дақиқасидан) охиригача (яъни, маблағ ҳисоб рақамига ўтгунча) қонунга 
мувофиқ ўрнатилиши мумкин. Шартномага ёки банк одатларига мувофиқ 
қонунда белгиланган муддатга нисбатан, қисқа вақт белгиланиши мум-


769
кин (ҳисобдан маблағни чиқариш ёки ҳисобга киритиш муддатларини 
белгилаш имкониятлари ҳақида ФК 778-моддадаги шарҳига қаранг).
Ўзбекистон Респуб ликасининг нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилиш тар-
тиби 3-пунктига мувофиқ (Ўзбекистон Респуб ликаси Марказий банки 
Бошқарувининг 2002 йил 12 январдаги № 60 (N ¼) қарорига қаранг) 
«Ўзбекистон Респуб ликасида нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилиш Тартибини 
тасдиқлаш ҳақида», Ўзбекистон Респуб ликасининг Адлия Вазирлигида 
2002 йил 15 апрелда (янги таҳрирда) № 1122-сон қайд қилинган) агар 
банк ҳисобидаги шарт номада бошқа муддат назарда тутилмаган бўлса, 
банк мижоз ҳисобига ёки унинг ҳисобидан пул маблағларини, банкка 
келиб тушган куни тўлов хабарномаси ҳужжатларига мувофиқ, агар у 
банкнинг операция куни келиб тушган бўлса, ўтказиб беришга мажбур. 
Агар тўлов хабарномаси ҳужжатлари операция кунидан сўнг келиб тушган 
ҳолда, банк тўловни кейинги бир иш кунидан кечиктирмасдан амалга 
оширишга мажбур.
3. Шарҳланаётган модданинг 2-қисми банкдан ўз ҳисобида бўлган 
маблағдан маълум бир миқдордаги пулни ўтказишни талаб қилиш, фақат 
банкнинг мижозига тегишлилигини белгилайди. Шундай қилиб, тўлов 
хабарномасида маблағни олувчи шахс томонидан банкдан тўловни амалга 
оширишни талаб қилиш ҳуқуқи истисно қилинади. Айни пайтда бундай 
қоида қонун ёки банк ва мижоз ўртасидаги шарт номада назарда тутилиши 
мумкинлиги айтиб ўтилади.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   411   412   413   414   415   416   417   418   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling