қўлланилаётган иш муомаласи одатларида назарда тутилган бошқа
шаклларда ҳисоб-китоб қилишга ҳам йўл қўйилади.
Шартномадаги тарафлар ушбу модданинг биринчи қисмида
кўрсатилган ҳисоб-китоб қилиш шаклларининг исталганини тан-
лаб олишга ва шартномада назарда тутишга ҳақли.
1. Шарҳланаётган модда нақд пулсиз ҳисоб-китобнинг юқорида
келтирилган шаклларидан бирини (нисбатан кенг тарқалган) қўллаш
имкониятини беради. Жисмоний ва юридик шахслар юқоридаги шакл-
лар қонунда белгиланган бўлса ва банк қоидаларига мос келса, банк
соҳасида қўлланиладиган тажрибаларига мувофиқ бўлса, нақд пулсиз
ҳисоб-китобнинг бошқа исталган шаклидан фойдаланиши мумкин.
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ваколатига банк ва
банк операциларининг қоидаларини белгилаш мажбурияти киритил-
ган (Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Мар-
казий банки тўғрисида» ги қонунининг 51-моддаси). Нақд пулсиз
ҳисоб-китобнинг барча шакллари Фуқаролик кодекси нормаларига зид
бўлмаслиги лозим. “Ўзбекистон Республикасидаги нақд пулсиз ҳисоб-
китоблар тўғрисида”ги Низоми илгари амалда бўлган низом ўрнига
2002 йил 25 апрелда кучга кирган бўлиб, Адлия Вазирлиги томонидан
2002 йил 15 апрелдаги № 1122-сон билан рўйхатга олинган. (Ўзбекистон
Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2002 йил 12 январдаги
№ 60-сонли «Ўзбекистон Республикасидаги нақд пулсиз ҳисоб-китоб
қилиш тўғрисида»ги Низомини тасдиқлаш (янги нашр) тўғрисида»ги
қарорига қаранг (№ 1/4).
768
2-§. ТЎЛОВ ТОПШИРИҚНОМАЛАРИ БИЛАН
ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ
792-модда. Тўлов топшириқномалари билан қилинадиган
ҳисоб-китоблар тўғрисида умумий қоидалар
Тўлов топшириқномаси билан ҳисоб-китоб қилинганида банк
мижознинг топшириғига мувофиқ унинг ҳисобварағидаги маблағлар
Do'stlaringiz bilan baham: |