Збекистон республикасининг


қўлланилаётган иш муомаласи одатларида назарда тутилган бошқа


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet414/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   410   411   412   413   414   415   416   417   ...   505
қўлланилаётган иш муомаласи одатларида назарда тутилган бошқа 
шаклларда ҳисоб-китоб қилишга ҳам йўл қўйилади.
Шартномадаги тарафлар ушбу модданинг биринчи қисмида 
кўрсатилган ҳисоб-китоб қилиш шаклларининг исталганини тан-
лаб олишга ва шартномада назарда тутишга ҳақли.
1. Шарҳланаётган модда нақд пулсиз ҳисоб-китобнинг юқорида 
келтирилган шаклларидан бирини (нисбатан кенг тарқалган) қўллаш 
имкониятини беради. Жисмоний ва юридик шахслар юқоридаги шакл-
лар қонунда белгиланган бўлса ва банк қоидаларига мос келса, банк 
соҳасида қўлланиладиган тажрибаларига мувофиқ бўлса, нақд пулсиз 
ҳисоб-китобнинг бошқа исталган шаклидан фойдаланиши мумкин.
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ваколатига банк ва 
банк операциларининг қоидаларини белгилаш мажбурияти киритил-
ган (Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Мар-
казий банки тўғрисида» ги қонунининг 51-моддаси). Нақд пулсиз 
ҳисоб-китобнинг барча шакллари Фуқаролик кодекси нормаларига зид 
бўлмаслиги лозим. “Ўзбекистон Республикасидаги нақд пулсиз ҳисоб-
китоблар тўғрисида”ги Низоми илгари амалда бўлган низом ўрнига 
2002 йил 25 апрелда кучга кирган бўлиб, Адлия Вазирлиги томонидан 
2002 йил 15 апрелдаги № 1122-сон билан рўйхатга олинган. (Ўзбекистон 
Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2002 йил 12 январдаги 
№ 60-сонли «Ўзбекистон Республикасидаги нақд пулсиз ҳисоб-китоб 
қилиш тўғрисида»ги Низомини тасдиқлаш (янги нашр) тўғрисида»ги 
қарорига қаранг (№ 1/4).


768
2-§. ТЎЛОВ ТОПШИРИҚНОМАЛАРИ БИЛАН
ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ
792-модда. Тўлов топшириқномалари билан қилинадиган
ҳисоб-китоблар тўғрисида умумий қоидалар
Тўлов топшириқномаси билан ҳисоб-китоб қилинганида банк 
мижознинг топшириғига мувофиқ унинг ҳисобварағидаги маблағлар 

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   410   411   412   413   414   415   416   417   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling