Збекистон республикасининг


-модда. Топшириқни ижро этиш


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet417/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   413   414   415   416   417   418   419   420   ...   505
794-модда. Топшириқни ижро этиш
Мижознинг тўлов топшириқномасини қабул қилган банк 
тегишли пул суммасини топшириқномада кўрсатилган шахснинг 
ҳисобварағига ўтказиш учун уни маблағ олувчининг банкига ушбу 
Кодекснинг 792-моддаси биринчи қисмида белгилаб қўйилган муд-
датларда ўтказиши шарт.
Банк мижознинг топшириқномасида кўрсатилган ҳисобвараққа 
пул маблағларини ўтказиш операцияларини бажариш учун бошқа 
банкларни жалб қилишга ҳақли.
Банк мижознинг талабига кўра, агар қонунда бошқача тартиб 
белгилаб қўйилган бўлмаса, топшириқнинг бажарилганлиги ҳақида 
унга дарҳол хабар бериши шарт.
1. Тўловчи банкнинг мажбурияти мижозни пул ўтказиш хақидаги 
топшириғи, олувчиларнинг ҳисобига пул келиб тушган вақтдан бошлаб 
бажарилган деб ҳисобланади. Шу дақиқадан бошлаб тўловчининг олувчи 
олдидаги маблағни етказиб бериш ҳақидаги шарт номаси натижасида 
вужудга келган пул мажбурияти тугалланган деб ҳисобланади (олди-
сотди, пудрат ва ҳ.к.).
Банк орқали ўтказишни учинчи шахс учун бажариш шарт номаси 
деб қараш мумкин (учинчи шахснинг фойдаси учун эмас). Шунинг 
учун, маблағларни олувчи сифатида кўрсатилган шахс, ўтказишда 
қатнашаётган банклардан ўтказилаётган пулларни талаб қилиш ҳуқуқини 
қўлга киритмайди, фақат ўзининг — маблағни олувчи банкидан ташқари. 
Ўтказилаётган маблағни унинг ҳисобига ўтказилган дақиқадан бошлаб, 
олувчи бу пулларни ўз ҳисобига ўтказишни талаб қилишга ҳақли. Бундай 
ҳуқуқ банк ҳисоби шарт номасидан келиб чиқади.
2. Мижоз хабарномасида кўрсатилган ҳисоб рақамига пул маблағларини 
ўтказиш бўйича жараёнларини бажариш учун, тўловчи банк бошқа банк-


772
ларни жалб қилишга ҳақли. Ҳуқуқ нуқтаи назаридан бундай ҳаракатлар 
мажбуриятни бажаришни учинчи шахсга юклаш деб қаралади (ФК 
241-моддаси).
3. Шарҳланаётган модданинг 3-қисмига мувофиқ мижоз банкдан 
топшириқни бажарганлиги хақида маълумот ҳисобот талаб қилишга ҳақли. 
Топшириқнинг бажарилганлиги хақидаги билдиришни расмийлаштириш ва 
мазмунидаги талаб қонун ёки томонлар келишувида назарда тутилади. Қонун 
бундай тартибни ўрнатмайди ва шунинг учун у шарт номада келишилган 
бўлиши мумкин. Мижозга ундан тегишли сўров олгандан сўнг модданинг 
3-қисмига мувофиқ бир марталик ҳисоботдан ташқари, бўлиб ўтган опера-
циялар ҳам тақдим этилиши мумкин, банк шарт номада белгиланган вақтда 
мижозга у томонидан маълум бир вақтда бўлган ҳамма операциялар ҳақида 
маълумот беришга мажбур (яъни ҳисоб рақами бўйича кўчирма).

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   413   414   415   416   417   418   419   420   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling