Збекистон республикасининг


-модда. Аккредитив шартлари бузилганлиги учун


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet425/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   421   422   423   424   425   426   427   428   ...   505
802-модда. Аккредитив шартлари бузилганлиги учун
банкнинг жавобгарлиги
Аккредитив шартлари бузилганлиги учун мижоз олдида банк-
эмитент, банк-эмитент олдида эса ижрочи банк жавобгар бўлади, 
ушбу моддада назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Ижрочи банк қопланган ёки тасдиқланган аккредитив бўйича пул 
маблағларини тўлашдан асоссиз бош тортган тақдирда маблағларни 
олувчи олдидаги жавобгарлик ижрочи банк зиммасига юклатилиши 
мумкин.
Ижрочи банк аккредитив шартларини бузиш оқибатида қопланган 
ёки тасдиқланган аккредитив бўйича пул маблағларини нотўғри 
берган тақдирда, мижоз олдидаги жавобгарлик ижрочи банк зим-
масига юклатилиши мумкин.
1. Умумий қоидалар бўйича, бажарилмаган, ёхуд лозим даражада 
бажарилмаган аккредитив операциялар бўйича жавобгарлик шарт-
номавий характер касб этади. Шунинг учун банк эмитент тўловчилар 


782
олдида, ижрочи банк эса банк эмитент олдида жавобгардирлар. Тўловчи 
томонидан айнан бажарувчи банкка даъво тақдим этиши мумкин эмас, 
фақат шарҳланаётган модданинг учинчи қисмида кўрсатилган ҳолатдан 
ташқари.
2. Шуни ҳисобга олиш керакки, аккредитив эмитент банкнинг пуллик 
мажбурияти-ижрочи банк асоссиз равишда олувчига керакли миқдордаги 
маблағни беришдан бош тортса, олувчи ўз талабларини банкга, яъни, 
эмитентга қўйиши мумкин. Умумий қоидаларга кўра, бажарувчи банк 
олувчи олдида мажбуриятга эга эмас. Аввало бу қоидалар тўлалигича 
қопланмаган (кафолатланган) ёки тасдиқланган аккредитивларга тегишли. 
Аммо, олувчининг маблағ олиш талаби, ижрочи банк томонидан қопланган 
(депонентланган) туридаги ёки тасдиқланган аккредитив шартларига 
риоя қилмаслигига асосланса, у ҳолда суд ижрочи банкни жавобгарликка 
тортишга хақли.
Агар маблағ олувчининг ижрочи банкка талаблари тасдиқланган 
аккредитив (хоҳ қопланган, хоҳ қопланмаган) дан келиб чиқса, унинг 
талаблари қониқтирилиши керак.
Бу ҳолда ижрочи банк эмитент банк билан бирга жавобгарликни ўз 
бўйнига олади, муайян бир жавобгарни танлаш эса маблағ олувчининг 
ўз ихтиёрида.
3. Қопланган ёки тасдиқланган аккредитивлар бўйича тўловлар 
нотўғри амалга оширилса, тўловчи ўз талабларини айнан ижрочи банкка 
қўйиш хуқуқига эга.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   421   422   423   424   425   426   427   428   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling