777
1. Умумий қоида бўйича, ўзининг муддати тугагунча аккредитив
банк-эмитент томонидан маблағни олувчининг розилигисиз ва бунинг
учун жавобгарликка тортилишидан хавф-хатарсиз ўзгартириши ёки рад
қилиши мумкин. Бундай аккредитив чақириб олинадиган аккредитив деб
аталади. Аккредитив бўйича ўзгариш ва бекор қилиш (қисман ёки тўла)
тўловчининг кўрсатмасига биноан банк-эмитент томонидан амалга оши-
рилади. Чақириб олинадиган аккредитив тасдиқланган бўлиши мумкин
эмас (ФК 799-моддаси шарҳига қаранг).
Агар маблағни олувчи аккредитив шартларини бажарган, тўлов эса
амалга оширилмаган бўлса, у қуйидагиларга хақли:
а) маблағни олувчи олдида у аккредитив шартларини бажаргандан сўнг
вужудга келадиган мажбуриятни, банк-эмитентга тегишли талабларни
тақдим этиш;
б) маҳсулот етказиб бериш (пудрат ва ҳ.к.) шарт номасидан келиб
чиқадиган мажбурият талабларини тўловчига тақдим этиш.
2. Тўловчининг чақириб олинадиган аккредитивни ўзгартириш ёки
муддатидан олдин бекор қилувчи ҳамма топшириғи хақида банк-эмитент
ижрочи банкни, у эса — маблағни олувчини хабардор қилиши керак.
Агар маблағни олувчи ижрочи банкдан бундай хабарномани олгунча
аккредитивнинг бошланғич шартларига жавоб берувчи ҳужжатларни
тақдим қилган бўлса, бажарувчи банк тўловни ва бошқа операцияларни
олдинги шартлар бўйича амалга ошириши керак.
3. Ҳар бир акредитив чақириб олинадиган аккредитивми ёки чақириб
олинмайдиган аккредитив эканлиги аниқ кўрсатиши керак. Бундай шарт-
лар бўлмаганда аккредитив чақириб олинадиган аккредитив бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: