Збекистон республикасининг


-модда. Тўловдан бош тортишни хабар қилиш


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet429/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   425   426   427   428   429   430   431   432   ...   505
806-модда. Тўловдан бош тортишни хабар қилиш
Агар тўлов ва (ёки) акцепт олинган бўлмаса, ижрочи банк пул 
тўланмаганлигининг ёки акцептдан бош тортилганлигининг сабаб-
лари тўғрисида банк-эмитентни дарҳол хабардор қилиши шарт. Банк-
эмитент бу ҳақда дарҳол мижозга хабар бериши, ундан навбатдаги 
ҳаракатлар хусусида кўрсатмалар сўраши шарт.


791
Бундан кейинги ҳаракатлар тўғрисида банк қоидаларида белги-
ланган муддатда кўрсатмалар олинмаса, ижрочи банк ҳужжатларни 
инкассо топшириқномаси юборган банкка қайтаришга ҳақли.
1. Ушбу модданинг 1-қисми тўлов ёки акцепт қабул қилинмагани 
тўғрисида эмитент банкни ижрочи банкка аниқ сабабларини кўрсатган 
ҳолда дарҳол хабар қилишга мажбур эканини кўрсатган.
Ижрочи банк қуйидаги хабарни юбориши керак:
а) уч кун ичида тўловчи шахс тўлов талабномалари бўйича ҳисоб-
китобларда тўлов талабномаси акцептидан воз кечгани тўғрисида;
б) тўлов талабнома-топшириқномалари бўйича ҳисоб-китобларда уч 
кун ичида тўловчи шахс томонидан тўлов тўғрисида масъул шахс имзоси 
ва муҳри билан тасдикланган топшириқнома келмаган тақдирда.
Тўловни асоссиз рад этганлиги учун уларнинг банклари эмас 
тўловчилар жавобгардир. Банклар бундай тортишувларни ҳал этишда 
деярли қатнашмайди. Ижрочи банк фақат тўлов талабномаси акцептидан 
воз кечганлик тўғрисидаги аризанинг тўғри расмийлаштирилганини, 
шунингдек унда воз кечиш асослари мавжудлиги ва бу асос белгилаб 
қўйилган маблағни олувчи билан тўловчи ўртасидаги шарт номанинг 
бандига ҳавола борлигини текширишга мажбур.
Банк-эмитент мижозни тўлов ва/ёки акцепт келмагани ҳақида дарҳол 
хабардор қилади ва ундан нима қилиш кераклиги тўғрисида кўрсатмасини 
сўрайди.
2. Инкассо топшириқномасида алоҳида кўрсатилмаган бўлса, банк 
векселни қайтаришга мажбур эмас. Шунинг учун қонун векселни рад 
этишга кам вақт берганини ҳисобга олиб, мижоз бирданига ўз кўрсатмаси 
билан биргаликда инкассо учун векселни тақдим этиши керак.
Мижознинг кейинги кўрсатмалари, масалан, акцепсиз ёки тўловсиз 
оддий ёки ўтказма векселга қўйишга тааллуқли бўлиши мумкин. Шуни қайд 
этиш лозимки, умумий қоидага кўра, индоссамент кафиллиги (инкассо) 
асосида ҳаракатланувчи банк агар инкассо топшириқномасида мажбурият 
тўғридан-тўғри назарда тутилган бўлмаса, у векселга норозилик келтиришга 
мажбур эмас. Шунинг учун, тўловсиз векселга норозилик келтириш учун 
қонунчиликда анча қисқа муддат белгиланганлигини ҳисобга олиб, шуни 
айтиш мумкинки, бундай турдаги кўрсатмаларни банкка векселни инкас-
сога топшириш билан бир вақтда бериш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.


792

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   425   426   427   428   429   430   431   432   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling