Збекистон республикасининг
-модда. Чек бўйича пул тўлашдан бош
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
814-модда. Чек бўйича пул тўлашдан бош
тортганликни тасдиқлаш Чек бўйича пул тўлашдан бош тортганлик қуйидаги усуллардан бири билан тасдиқланиши керак: нотариус томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда норозилик билдириш; пул тўловчи чекка у бўйича пул тўлашдан бош тортганлиги ҳақида белги қўйилиб, чек ҳақ тўлаш учун тақдим этилган санани кўрсатиш; инкассо қилувчи банкнинг чек ўз вақтида тақдим этилганлиги ва у бўйича пул тўланмаганлиги ҳақида, санасини кўрсатган ҳолда белги қўйиши. Норозилик ёки шу каби ҳаракат чекни ҳақ тўлаш учун тақдим этиш муддати тугагунча амалга оширилиши керак. Агар чек муддатнинг охирги кунида тақдим этилган бўлса, норо- зилик ёки шу каби ҳаракат кейинги иш кунида амалга оширилиши мумкин. 1. Векселни тўлашдан бош тортганликнинг тасдиқланишидан фарқли ўларок, чекни тўлашдан бош тортганлик фақат нотариус томонидан норо- зилик асосидагина эмас, балки инкассо қилувчи банк ёки тўловчининг тегишли ёзуви билан ҳам тасдиқланиши мумкин. 2. Чек норозилиги тўловчи жойлашган манзилдаги нотариусга тўланмаган чекни тақдим этиш йўли билан амалга оширилади. Нота- риуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги тегишли ўзгаришлар киритилган Низом (2010 йил 30 мартдаги № 2090 рўйхатга олинган) билан чек норозилигини билдириш тартиби белгиланган (Ўзбекистон Респуб ликаси қонунлари тўплами, 2010 й., № 13, 99-бет.). Нотариус чекни тўловчига кўрсатиши шарт. Агарда чек бўйича у тўловни рад этса, бу ҳақда нотариус норозилик тўғрисидаги белгиланган шаклда акт тузади. Бу ҳақда реестрда ёзув юритади, шунингдек чекда тўланмаганлиги бўйича нарозилик ҳақида белги қўйилади. 3. Шарҳланаётган моддада чек бўйича тўловдан бош тортганликни тасдиқлашнинг аниқ муддатлари белгиланган. Демак, норозилик ёки унга тенглаштирилган акт чекни тўловга тақдим этиш муддати ўтгунга қадар 801 амалга оширилиши керак. Агар чекни тўловга тақдим этиш муддатнинг охирги кунида амалга оширилган бўлса, норозилик ёки унга тенглашти- рилган акт кейинги иш кунида амалга оширилиши мумкин. Download 3.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling