Збекистон республикасининг


ёки барча шахсларга (чек берувчи, авалчилар, индоссантларга)


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet439/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   435   436   437   438   439   440   441   442   ...   505
ёки барча шахсларга (чек берувчи, авалчилар, индоссантларга) 
нисбатан даъво қўзғатишга ҳақли бўлиб, улар чек сақловчи олдида 
солидар жавобгар бўладилар.
Чек сақловчи мазкур шахслардан чек суммасини, чек бўйича пул 
олишга қилган ўз чиқимларини, шунингдек фоизларни ушбу Кодекс 
327-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган 
миқдорда ва тартибда тўлашни талаб қилишга ҳақли. Худди шундай 
ҳуқуққа чек бўйича пул тўлаши шарт бўлган шахс ҳам чек бўйича 
пул тўлаганидан кейин эга бўлади.
Чек сақловчининг ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган 
шахсларга нисбатан даъвоси чекни ҳақ тўлашга тақдим этиш муддати 
тамом бўлган кундан эътиборан олти ой мобайнида қўзғатилиши 
мумкин. Мажбуриятли шахсларнинг бир-бирларига нисбатан даъво-
лари бўйича регресс талаблари тегишли мажбуриятли шахс талабни 
қондирган кундан ёки унга даъво қўзғатилган кундан бошлаб олти 
ой ўтгач қопланади.
1. Тўловчи агар чек бўйича тўловларни рад этса, чек сақловчи чек 
берувчига, индоссант ва авалистларга даъво қилишга ҳақли. Улар чек 
рад этилганидан ўз вақтида хабардор этилиши шарт. Солидар карздорлар 
мажбуриятлар тўлиқ бажарилмагунича қарздор ҳисобланадилар.
2. Чек буйича талаб қилувчи ким бўлишидан қатъий назар 
қуйидагиларни олиш ҳуқуқига эга:
B
чекдаги кўрсатилган суммани;
B
чек бўйича тўловларга алоқадор устамаларни;
B
суднинг ҳал қилув қарори чиққан ёки даъво берилган кунда банк 
ҳисоб ставкалари фоизларни олишга ҳақли. Бу қоида шарт нома ва 
қонунчиликда бошқача фоиз микдорлари кўрсатилмаганда қўлланилади 
(ФК 327-модда ва унинг шарҳига қаралсин).
3. Фуқаролик кодекси чек сақловчи даъво билдириши учун ва чек 
бўйича мажбуриятли шахсларга регресс даъво бериши учун қисқартирилган 
муддатларни белгилайди. Бу муддат уларнинг чек бўйича даъво билдириш 
ҳуқуқи вужудга келганидан бошлаб олти ой қилиб белгиланган.


803

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   435   436   437   438   439   440   441   442   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling