Збекистон республикасининг


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet440/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   436   437   438   439   440   441   442   443   ...   505
46-БОБ. ТОПШИРИҚ
817-модда. Топшириқ шартномаси
Топшириқ шартномаси бўйича бир тараф (вакил) иккинчи тараф 
(топшириқ берувчи)нинг номидан ва унинг ҳисобидан муайян юри-
дик ҳаракатларни содир этиш мажбуриятини олади. Вакил тузган 
битим бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлар бевосита топшириқ берувчида 
вужудга келади.
Топшириқ вакил томонидан бир ёки бир неча муайян юридик 
ҳаракатларни содир этиш ҳақида ёки топшириқ берувчининг ишла-
рини унинг кўрсатмаларига мувофиқ юритиш ҳақида берилиши 
мумкин.
Вакил алоҳида ҳуқуқларга эга бўладиган топшириқ шартномаси 
бўйича бир тараф (топшириқ берувчи) иккинчи тарафга (алоҳида 
ҳуқуқларга эга бўлган вакилга) топшириқ берувчи номидан ва 
унинг ҳисобидан маълум соҳада ёки (ва) маълум ҳудудда топшириқ 
берувчи учун юридик аҳамиятга эга бўлган ҳамма ҳаракатларни 
содир этишни топширади.
Топшириқ шартномаси ёзма шаклда тузилади.
Топшириқ шартномаси вакил топшириқ берувчининг номидан 
иш олиб боришга ҳақли бўладиган муддатни кўрсатган ёки бундай 
муддатни кўрсатмаган ҳолда тузилиши мумкин.
1. Ушбу модда 1-қисмидаги топшириқ шартномасининг (топшириқ — 
ингл. commission contract; нем. Auftrag m., Order f.) мазмуни Ўзбекистон 
Республикаси Фуқаролик кодексига (МДҲга аъзо давлатлар фуқаролик 
кодексларидаги шундай нормалар каби) 1804 йилдаги Франциянинг 
Фуқаролик кодексига ўхшаш қабул қилинган.(1984-модда). Мазкур шарт-
нома мазмуни Рим юристларининг фикрига кўра «ex offisio utque amisitia» 
(жамоа манфаати ва мажбуриятидан келиб чиқиб), шахсан-вакиллик харак-
терига эга; унинг зарурий белгиси бўлиб — тарафларнинг ўзаро ишончи 
ҳисобланади. Ушбу ҳолатлар топшириқ шартномасининг қўлланилиши, 


804
бажарилиши ва тугатилишига доир ўзига хос хусусиятларни белгилаб 
беради.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексида белгиланган 
топшириқ шартномаси тўғрисидаги нормалар аввалдан мавжуд бўлган 
(ЎзССРнинг 1963 йилги Гражданлик қонунчилиги асослари) анъана-
вий, классик конструкцияга эга бўлган қонунчилик асосига таянади. 
У билан таққослаганда ҳозирги Ўз. Р ФКда мазкур институт бир оз 
такомиллашган ҳолда ўзида бир қатор янгича қоидаларни белгилайди. 
Биринчидан, Ўз. Р ФК мавжуд қоидаларни маълум маънода кенгайтирди 
ва аниқлаштирди. Ишонч билдирувчи (вакил) томонидан битим бўйича 
амалга оширилган ҳуқуқ ва мажбуриятлар бевосита топшириқ берувчида 
(вакиллик қилувчида) вужудга келишини, вакил учинчи шахслар билан 
топшириқ берувчининг номидан ва унинг манфаатлари йўлида тузилган 
битим бўйича тараф сифатида иштирок этмайди. Иккинчидан, тижорат 
вакиллигига алоқадор бўлган қатор махсус кўрсатмалар киритилди.
Топшириқ шарт номасида вакил топшириқ берувчи номидан ҳаракат 
қилиш мажбуриятини олиб, ўз юридик мазмунига кўра вакиллик қилиш 
шарт номаси сингари аҳамият касб этади.(Ўз. Р ФКнинг 10 боби 129–133-мод-
далари). Шартнома бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлар вакилнинг юридик 
ҳатти ҳаракатларидан келиб чиқиб унинг ўзида эмас, топшириқ берув-
чида ўзгаради ва бекор бўлади. Топшириқ шарт номасининг ушбу муҳим 
белгиси бошқа ҳар қандай вакилик учун характерли бўлиб ҳисобланади. 
Шу жиҳатдан топшириқ шарт номаси бир шахснинг бошқа шахс номидан 
вакиллик қилишига ўхшайди. У вакиллик қилишга оид муносабатларнинг 
асосини ташкил этади. Шу боис, Ўз. Р ФКнинг 46 бобидаги нормалар унинг 
10 бобидаги қоидалар билан бир хилликда татбиқ этилади.
Шарҳланаётган модда топшириқ шарт номасида қатнашадиган шах-
слар доирасини чегараламайди. Топшириқ шарт номасининг тарафлари 
бўлиб вакил ва топшириқ берувчи — муомалага лаёқатли юридик ҳамда 
жисмоний шахслар ҳисобланади. Ушбу шарт номада тараф сифатида 16 
ёшга тўлган Ўз. Р ФКнинг 28-моддасига мувофиқ (эмансипация қилинган) 
жисмоний шахс, юридик шахс эса агар, унинг уставида назарда тутилган 
ёки бу унинг фаолиятига мувофиқ бўлса, қатнашиши мумкин.
Вакил — топшириқ шарт номаси бўйича иккинчи тарафга (топшириқ 
берувчига) топшириқ берувчи номидан ва унинг ҳисобидан топшириқ 


805
берувчи учун юридик аҳамиятга эга бўлган муайян ҳаракатларни содир 
этувчи шахсдир.
Топшириқ берувчи — топшириқ шарт номасига мувофиқ ўзининг 
номидан ва ўз ҳисобидан муайян юридик харакатларни амалга оширишни 
бошқа шахсга (вакилга) ишонган тарафдир.
Топшириқ шарт номасининг тузилиши ўзга шахсга субъектив 
ҳуқуқларга эга бўлиш ва мажбуриятларни бажариш бўйича ҳаракатларни 
амалга ошириш заруриятини тақозо этади. Мазкур шарт нома фуқаролар 
ўртасида тузиладиган шарт номаларнинг нисбатан кенг тарқалган тури 
ҳисобланади (ижарага бериш, уй жойни сотиш, моддий қимматликларни 
олиш, топшириқ ва хизматларни бажариш в.ҳк).
2. Топшириқ шарт номасининг предмети — вакилнинг шундай юридик 
ҳатти ҳаракатларики, улар топшириқ берувчида муайян субъектив ҳуқуқлар 
ва юридик мажбуриятларнинг пайдо бўлиши, ўзгариши ва бекор бўлишига 
олиб келади (ҳужжатларни имзолаш, битим тузиш, товар ва хизматларни 
қабул қилиш ва.ҳк). Ушбу юридик ҳатти-ҳаракатлар ўртасида битимлар 
энг асосий ўринни эгаллайди. Умуман, топшириқ шарт номасининг пред-
метини ҳаракатлар ташкил этмайди. Шундан англаш мумкинки, ҳар қандай 
юридик ҳаракатлар ҳам топшириқ шарт номасининг предметини ташкил 
этавермайди. Бу шундай юридик ҳаракатларки, у чуқур шахсий характер 
касб этиши билан бирга, қонунда тўғридан-тўғри кўрсатилгани ҳолда 
вакиллик орқали амалга ошмайди (васиятнома тузиш, никоҳ шарт номасини 
тузиш ва бекор қилиш, ота оналик ҳуқуқларини амалга ошириш, меҳнат 
шарт номасини тузиш ва бекор қилиш ва.ҳк).
Топшириқ шарт номасининг мақсади — вакилнинг топшириқ берувчи 
эга бўладиган субъектив ҳуқуқлар ва мажбуриятларни ўзгартириш ва 
бекор қилишга қаратилган ҳуқуқларини амалга ошириши.
Ушбу шарт нома ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг пайдо бўлиш асосига 
кўра консенсуал шарт нома ҳисобланади.
Топшириқ шарт номаси ҳақ эвазига ва текин тузилиши мумкин. Ҳақ 
эвазига тузиладиган шарт нома икки томонлама бўлади деган тушунча 
мавжуд. Топшириқ шарт номаси ҳар қандай ҳолларда ҳам (ҳақ эвазига 
ёки текин) икки томонлама ҳисобланади — текинга тузиладиган шарт-
номаларда нафақат вакилнинг мажбуриятлари, ҳеч бўлмаганда топшириқ 
берувчининг ижрони қабул қилиш мажбурияти ҳам мавжуд бўлади.


806
3. Кўпчилик ҳолларда вакилга топшириқ берувчига ўтиши билан 
тугайдиган бир хил ҳаракатларни бажариш мажбурияти юклатилади. 
Амалиётда шарт нома шартларини келишиш, молиявий ҳисоб-китоблар 
ва бошқаларга ўхшаш катта ҳажмдаги турли ҳаракатларни бажариш 
сингари мураккаб топшириқлар бўлади.
Фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини самарали ҳимоя 
қилинишини таъминлаш мақсадида юридик хизматларни зарур про-
фессионал даражада (судда ҳимоя қилиш, мулкни тасарруф этиш ва ҳ.к.) 
кўрсата олдиган айрим ташкилотлар (вакилнинг мутлоқ ҳуқуқлари) билан 
ҳам топшириқ шарт номалари тузилади.
4. Илгариги қонунчиликда топшириқ шартномасининг шакли ҳақида 
махсус қоидани назарда тутилмаган ва уни умумий асосларда шаклан 
битимга ва шартномага тенглаштирилган эди, эндиликда шарт номанинг 
ёзма шаклига риоя қилиш белгилаб қўйилди.
5. Мазкур қоида топшириқ шарт номасини унинг ҳаракатда бўлиш 
муддатини кўрсатиш ёки кўрсатмасдан, уни тузиш имконини беради.
Топшириқ шарт номаси муддати вакил томонидан амалга оширилиши 
лозим бўлган топшириқнинг характерни ҳисобга олиб аниқланади.
Агар, топшириқ шарт номасида кўрсатилган топшириқдаги юридик 
харакатлар белгиланган муддатда бажарилиши лозим бўлса, унинг бузи-
лиши қарздорнинг ўз вақтида етказиб бермаганлиги натижасида зарарни 
қоплаш, неустойкани тўлаб бериш сифатида кўриб чиқилиши мумкин. 
Хусусан, олдин белгиланган вақтда топшириқ берувчи учун юборилган 
маҳсулотларни вакил иштирокида қабул қилиб олишда.
Кўпинча топшириқни бажаришнинг аниқ муддати кўрсатилмайди, 
бунда вакил ва топшириқ берувчи ўзаро топшириқни бажарилиши лозим 
бўлган даврни келишиб олишади, яъни белгиланган вақт чегарисида вакил 
ушбу топшириқ шарт номасини бажариши мақсадга мувофиқ. Ушбу давр 
топшириқ берувчининг вакилган берган ишончномасининг муддатидан 
ташқарига чиқиши мумкин эмас.
Ноодатий усулда муддатни белгилаш топшириқ шарт номасининг 
табиати билан белгиланади. Топшириқ берувчи манфаатлари доирасида 
топшириқ шарт номасини бажаришда вакил кўзланган натижага эришиш 
учун тўлиқ кафолат булмайди, фақатгина ушбу натижага эришиш учун 
барча саъй ҳаракатларни амалга ошириши тўғрисида ваъда беради (бошқа 


807
давлатга доимий яшаш учун кетган топшириқ берувчининг турар жойини, 
автомашинасини қатъий белгиланган муддатда сотиш). Шунинг учун 
топшириқ шарт номасининг муддатининг ўтиши вакилнинг қарздорлигини 
келтириб чиқармайди.
Топшириқ шарт номасига асосан топшириқ берувчи вакилга ишонч-
нома бериш орқали вакилнинг учинчи шахслар олдида ишончли вакил 
эканлигини легаллаштиради (расман ваколатлайди). Ушбу ишночнома 
вакилнинг ваколатларини белгилаб топшириқ шарт номасининг шарт-
ларини ўзида акс эттиради. Ишончномада топшириқ шарт номасида 
назарда тутилган юридик ҳаракатларнинг фақатгина бир қисми қамраб 
олиниши мумкин. Топшириқ берувчи ва вакил ўртасида низо келиб 
чиққанда топшириқ шарт номасига асосланиб иш кўриш лозим бўлади. 
Шундай қилиб, вакил фақатгина топшириқ берувчи номидан ишончнома 
бўлгандагина иш кўриши мумкин. Ишончноманинг муддати Ўз. Р ФК 
139-модда 1 қисмига асасон 3 йилдан ошиши мумкин эмас. Демак, агар 
топшириқ шарт номаси бу муддатдан кўпроқ муддатга тузилган бўлса 
янги ишончнома тақдим қилиш зарур.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   436   437   438   439   440   441   442   443   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling