Збекистон республикасининг


-модда. Чекни инкассо қилиш


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet435/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   431   432   433   434   435   436   437   438   ...   505
812-модда. Чекни инкассо қилиш
Чек сақловчига хизмат қиладиган банкка тўловни олиш учун 
чекни инкассога тақдим этиш тўловга тақдим этиш деб ҳисобланади.
Чек бўйича ушбу Кодекснинг 805-моддасида белгилаб қўйилган 
тартибда пул тўланади.
Инкассоланган чек бўйича маблағларни чек сақловчининг 
ҳисобварағига киритиш, агар чек сақловчи билан банк ўртасидаги 
шарт номада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, тўловчидан 
тўлов олинганидан кейин амалга оширилади.
1. Чекни сақловчига хизмат қиладиган банкка пулни олиш учун чекни 
инкассога тақдим этиш чекни тўловга тақдим қилиш ҳисобланади. Чек 
тўловининг таомили, муддати, вақти ва тартиби инкассо топшириқларини 
бажариш тўғрисидаги фуқаролик қонунчилиги нормалари билан белги-
ланган (ФК 805-моддаси ва унинг шарҳига каранг).
2. Чекни тўловга тақдим қилиш чек сақловчи банк ҳисоби шарт номасини 
тузган банк орқали амалга оширилиши мумкин. Чекни сақловчининг банки 
тўловчи банкка чекни тўлов учун тақдим этади, зарур бўлса тўланмаган 
чек бўйича ўз норозилигини ифода этади (ФК 814-моддаси).
Чекни сақловчи банкдан инкассо топшириғини зарур ҳужжатлар билан 
бирга олган тўловчи банк унинг бажарилиши учун инкассо топшириғига 
хизмат қилувчи ҳаракатларни амалга оширишга мажбур.
3. Тўловчи банк тўловчининг ҳисобидан чиқарилган (инкассо қилинган) 
суммаларни чек сақловчининг банкига дарҳол кўчириши шарт. Бу дегани, 
тўловчи банк, чек сақловчининг банки корреспондент ҳисобига бу суммани 
кўчириши (тўғридан-тўғри корреспондент алоқалари мавжуд бўлганида) 
ёки чек сақловчининг банки корреспондент ҳисобига уни олувчининг 
ҳисобварағига кўчириш тўғрисида топшириқ бериши лозим.
4. Тўловчи банк инкассоланган суммадан, шарт номада ёки банк 
қоидаларида кўрсатилган тўловларни амалга оширишнинг бошқача 
тартиби кўрсатилган бўлмаса, ўзига тегишли мукофот суммаси ва бошқа 
чиқим ва харажатлар суммасини сақлаб қолишга ҳақли. Чекни сақловчи 
ва тўловчи банк ўртасида тўғридан-тўғри коррепондент муносабат-
лар мавжуд бўлганда улар кўриб чиқилаётган тўловлар масаласини 
бошқача ҳал қилишга ҳақли. Масалан, улар тўловчи банк томонидан 


799
чекни сақловчининг банки корреспондент ҳисобидан акцептсиз тартибда 
чиқариб ташланиши мумкин.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   431   432   433   434   435   436   437   438   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling