Збекистон республикасининг


-модда. Тўлов кафолати (аваль)


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet434/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   430   431   432   433   434   435   436   437   ...   505
811-модда. Тўлов кафолати (аваль)
Чек бўйича тўлов кафолат (аваль) воситасида тўла ёки қисман 
кафолатланиши мумкин.
Авални тўловчидан бошқа ҳар қандай шахс бериши мумкин.
Аваль чекнинг олд томонига ёки қўшимча вараққа «аваль деб 
ҳисоблансин» деган ёзув билан ва у ким томонидан ҳамда ким учун 
берилганини кўрсатган ҳолда қўйилади. Агар аваль ким учун берил-
ганлиги кўрсатилмаган бўлса, аваль чек берувчи учун берилган 
ҳисобланади.
Аваль авалчи томонидан имзоланиб, унинг яшаш жойи (турган 
ери) ва устхат ёзилган сана кўрсатилади.


797
Авалчи у авални ким учун берган бўлса, ўша шахс сингари жавоб-
гар бўлади.
Агар авалчи кафолатлаган мажбурият шаклга амал қилмасликдан 
бошқа ҳар қандай асосларга кўра ҳақиқий бўлмаган тақдирда ҳам, 
авалчининг мажбурияти ҳақиқий бўлаверади.
Чек бўйича пул тўлаган авалчи у кафолат берган шахсга нисбатан 
ҳам, бу шахс олдида мажбурияти бўлган шахсларга нисбатан ҳам 
чекдан келиб чиқадиган ҳуқуқларни қўлга киритади.
1. Авалчи жавобгарлиги кафолат берилган шахс жавобгарлигига 
биноан аниқланади. Чек бўйича тўлов кафолати чек берувчи ёки индосант 
учун берилади. Аваль тўловчидан ташқари ҳар қандай шахсга берилиши 
мумкин. Авалчининг ўз яшаш жойини кўрсатган ҳолда авальга имзо 
чекиши шарт (авалчи юридик шахс бўлса жойлашган жойи). Аваль 
имзоланган сана ҳам аниқ ёзилиши керак.
2. Чек бериш ёки кафолат (аваль) бериш уларни алоҳида-алоҳида ёки 
биргаликда берилганда ҳам мажбуриятларни бекор қила олмайди. Маж-
буриятлар фақат чек бўйича тўлов амалга оширилган пайтдан бажарилган 
деб ҳисобланади. Шундай экан, мажбуриятнинг юридик факт тариқасида 
бажарилиши охир-оқибатда тўловнинг амалда қабул қилинганлигида ифо-
даланиши лозим (тегишинча, ўртадаги барча ҳаракатлар: чекни имзолаш ва 
бериш, кафолат (аваль) бериш, чек берувчи ёки авалчи томонидан амалга 
оширилган тўлов қобилиятлилигини тасдиқловчи бошқа ҳаракатлари, 
чек бўйича мажбуриятнинг бажарилиш факти ҳисобланмайди.
3. Агар ҳужжат шаклга риоя қилинмаганлиги (масалан, мажбурий 
реквизитларнинг бирортасининг бўлмаслиги) сабабли чек ўз кучини 
йўқотганда авалчи жавобгарликдан озод килинади. Бошқа ҳолатлар бўйича 
(шаклдаги камчиликдан ташқари) чекдан келиб чиқадиган жавобгарлик-
нинг ҳақиқий эмаслиги авалчининг жавобгарлигини истисно қилмайди.
4. Авалчи томонидан чек бўйича мажбурият бажарилган ҳолда, 
авалчида пул талабларини бировга кўчириш асосида молиялаштириш 
тўғрисидаги шарт нома тузишда келиб чиқадиган ҳуқуқларга ўхшаш 
ҳуқуқлар юзага келади. Лекин бу ҳолатда чек тўлаган авалчи фақатгина 
ўзи кафолат берган шахсга нисбатан, ва бу шахс олдида мажбурияти 
бўлган шахсларга нисбатан чекдан келиб чиқадиган ҳуқуқларни қўлга 
киритади.


798

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   430   431   432   433   434   435   436   437   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling