Збекистон республикасининг
-модда. Чек бўйича пул тўлаш
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
809-модда. Чек бўйича пул тўлаш
Чек бўйича пул чек берувчининг маблағлари ҳисобидан тўланади. Чек қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган муддатда тўловга тақдим этилган тақдирдагина у бўйича пул тўланади. Чек бўйича пул тўлаган шахс чекнинг тўлов олинганлиги ҳақидаги тилхат билан бирга ўзига берилишини талаб қилишга ҳақли. 1. Чекда кўрсатилган суммани чек берувчининг ҳисобида мавжуд бўлган маблағдан тўловчи банк беради, лекин бу сумма банкнинг чек берувчига берган кафолатидаги суммадан ортиқ бўлмаслиги керак. 2. Чек берувчининг ҳисобида вақтинча маблағ бўлмаганида, чек берувчи билан келишган ҳолда бу суммани банк ўз ҳисобидан тўлаши 795 мумкин. Чек эгаси ва тўловчини бир-бири билан ҳеч қандай мажбурият боғлаб турмайди. Тўловчининг чек бўйича тўловни амалга ошириши, чек берувчи ва тўловчи банк ўртасидаги шарт номадан келиб чиқади. 3. Вексел бўйича тўловдан фарқли ўлароқ чек бўйича тўлов муддати қонунчиликда белгиланади. ФК чекни тўлашнинг аниқ муддатини бел- гиламайди. «Чеклардан фойдаланиш ва чеклар бериш тўғрисида»ги Низомнинг 10-бандига мувофиқ йўл чеклари йил мобайнида муайян ҳаракат муддатла- рида тўланиб борилади. Муддати ўтказиб юборилган чеклар ёки банклараро келишувларда кўзда тутилмаган эмитент чеклари, шунингдек бланклар ёки имзоларнинг ҳақиқийлигига шубҳа туғдирувчи ва эмитент томонидан ўрнатилган сумма бўйича чеклар банклар ва уларнинг пул алмаштириш шахобчалари томонидан фақат инкассога қабул қилиниши мумкин. 4. Тўловчи чекнинг ҳақиқийлигини, чек карточкасидаги маълумот- ларни ва чекни берувчининг имзосини, унинг ҳисоб варағини чек кар- точкасида таққослаш йўли билан чек эгасининг ваколатларини текшириб кўришга мажбур. Банкка тўловга тақдим этилган чекни тўлаш вақтида тўловчи индос- саментларнинг тўғрилигини текшириши шарт (уларнинг узлуксизли- гини, тўловчи томонидан берилган индоссаментнинг ҳозир эмаслигини). Тўловчи индоссаментлар имзоларининг ҳақиқийлигини текширишга мажбур эмас. Download 3.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling