796
1. Ушбу модда айрим чеклашларни (эгасининг номи кўрсатилган
чек бошқага берилмайди, тўловчи томонидан киритилган индоссамент
ҳақиқий эмас, ўтказма чекдаги тўловчига индоссамент тўлов олингани
ҳақида тилхатни англатади) ҳисобга олмаганда чекдан фойдаланиш учун
ҳуқуқларни бировга беришни белгилайди.
2. Индоссамент чек орқасига ёзиб қўйилади ёки унга қўшиб қўйилган
варақда индоссамент имзоси ва индоссамент тузилган муддат қайд этил-
ган бўлиши керак.
3. Индоссамент орқали ордер чеклари берилиши мумкин. Индосса-
ментда чек берилган шахс кўрсатилганида эгаси кўрсатилган ҳисобланади,
кимлиги кўрсатилмаса, бланкли индоссамент бўлади. Индоссамент
воситасида чек исталган кишига берилиши мумкин. Индоссаментлар
сони чегараланмайди.
4. Чекдаги индоссамент кафиллик бўлиши мумкин. Ордер чекига
«валютали тўлов», «инкассога», «ишонч билдирилган» деб ёзиш чек
бўйича ҳуқуқларни ҳимоя қилишга ва бу ҳуқуқларни амалга оширишга
қаратилган. (Масалан: нарозилик билдириш учун нотариусга тақдим
қилишда).
5. Индоссамент қандайдир шартларга боғлик эмас, уни чекловчи ҳар
қандай шартлар юридик кучга эга эмас.
6. Индоссамент чек бўйича тўлов учун чек берувчи, авалист ва бошқа
индоссамент билан бир хил солидар жавобгардир.
Do'stlaringiz bilan baham: