Збекистон республикасининг


-модда. Чекнинг реквизитлари


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet431/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   427   428   429   430   431   432   433   434   ...   505
808-модда. Чекнинг реквизитлари
Чекда қуйидагилар бўлиши шарт:
ҳужжат матнига киритилган «чек» деган ном;
муайян пул суммасини тўлаш ҳақида тўловчига топшириқ;
тўловчининг номи ва тўлов қайси ҳисобварақдан амалга оши-
рилиши кераклиги;
тўлов валютаси;
чек тузилган сана ва жой;
чекни ёзиб берган шахснинг — чек берувчининг имзоси.
Ҳужжатда мазкур реквизитлардан биронтасининг бўлмаслиги 
чекни кучдан маҳрум қилади.
Тузилган жойи кўрсатилмаган чек чек берувчи турган жойда 
имзоланган деб ҳисобланади.
Чекнинг шакли ва уни тўлдириш тартиби қонун ҳужжатлари 
билан белгиланади.
1. Чек қимматли қоғоз ҳисобланади ва у ФК да кўрсатилган маж-
бурий реквизитларни ўзида акс эттириши шарт. Бу реквизитлар тўлик 
бўлмаслиги уни юридик кучдан маҳрум этади. Чекда қўшимча шартлар 
борлиги унинг ҳақиқийлигига таъсир этмайди.
2. Ўзбекистон Респуб ликаси Марказий банки Бошқарувининг 21.02.2002 
йилда 514-сонли қарори билан тасдиқланган «Чеклардан фойдаланиш 
ва чеклар бериш тўғрисида»ги Низом (Ўзбекистон Респуб ликаси Адлия 
Вазирлиги № 1115-сонли 14.03.2002 йилда рўйхатга олинган) га кўра йўл 
чеклари чет эл валютасида тўловлар амалга ошириладиган тўлов ҳужжати 
ҳисобланади ва ўз матнида «йўл чеки» деган ёзуви, йўл чеки эмитент банк 
номи, унинг масъул кишилари имзоси, эмитентнинг маълум суммани 
тўлаши ҳақидаги мажбурияти, шунингдек чек эгасининг чекни тўлаш пай-
тида солиштириш учун керак бўладиган имзоси намунасини ифодалайди.


794
Ваколатли банклар хорижий банклар йўл чеклари учун тўловни ўзлари 
билан хорижий мамлакатлар эмитент банклари ва йўл чеки эмитентлари 
алоқа банклари ўртасида тузилган банклараро шарт номаларда қайд 
этилган тартиб ва шартларда амалга оширади.
3. «Чеклардан фойдаланиш ва чеклар бериш тўғрисида»ги Низом-
нинг 3-бандига асосан хорижий банк-эмитентлар йўл чеклари шакли, 
реквизитлари ва тўлов тартиби тўғрисидаги барча ўзгаришларни кузатиб 
боради ва бу ўзгаришлардан ўз филиалларини хатлар орқали ўз вақтида 
хабардор қилиб туради. Банкларда бу хабар ҳақидаги хатлар ҳужжатда 
чет эл банклари тўғрисидаги ахборотлар билан бирга сақланади ( йўл 
чеклари наъмуналари ва уларни тўлаш йўриқномаси). Бекор қилинган 
ҳужжатлар устига «Бекор қилинди, асос: ____ йил ___ ____ даги ___-
сонли хат» деб ёзиб қўйилади. Шундан кейин бу ҳужжатлар тегишли чет 
эл банк-эмитенти ҳужжатидан олиниб йўл чекларининг тўлови бўйича 
бекор қилинган ҳужжатлар жилдига қўшиб қўйилади.
Йўл чеклари билан амалга оширилган операциялар учун Ўзбекистон 
Респуб ликаси резидентларидан миллий валюта — сўмда, резидент 
бўлмаганлардан эса операция амалга оширилган валютада воситачи-
лик ҳақи олиб қолишга йўл қўйилади. Унинг миқдори ваколатли банк 
раҳбари томонидан тасдиқланади.
Банклар операция ўтказиши мумкин бўлган йўл чеклари рўйхатини 
Ўзбекистон Респуб ликаси Марказий банки белгилайди.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   427   428   429   430   431   432   433   434   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling