Збекистон республикасининг


-модда. Аккредитивни ёпиш


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet426/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   422   423   424   425   426   427   428   429   ...   505
803-модда. Аккредитивни ёпиш
Аккредитив ижрочи банкда:
аккредитив муддати тамом бўлгач;
маблағ олувчининг аккредитивнинг амал қилиш муддати тамом 
бўлгунича ундан фойдаланишдан воз кечиши ҳақидаги аризасига 
кўра, агар бундай воз кечиш мумкинлиги аккредитив шартларида 
назарда тутилган бўлса;
пул тўловчининг аккредитивни бутунлай ёки қисман чақириб 
олиш ҳақидаги талабига мувофиқ, агар бундай чақириб олишга 
аккредитив шартлари бўйича йўл қўйилса, ёпилади.


783
Аккредитив ёпилганлиги ҳақида ижрочи банк банк-эмитентни 
хабардор қилиши керак.
Депонентланган аккредитивнинг фойдаланилмаган суммаси аккре-
дитив ёпилиши билан бир вақтда банк-эмитентга қайтариб берилиши 
керак. Банк-эмитент қайтариб берилган суммаларни тўловчининг 
маблағлар депонентланган ҳисобварағига киритиб қўйиши шарт.
1. Шарҳланаётган модданинг 1-қисмида аккредитивнинг ёпилиши 
учун асос назарда тутилиб, улар қуйидагилардан иборат бўлади:
а) аккредитивнинг ёпилишига тўловчи томонидан аккредитив аризада 
белгиланган ижрочи банкдаги ҳаракат муддатининг якунланиши сабаб 
бўлиши мумкин;
б) маблағни олувчининг аризасига мувофиқ у муддат якунланиши-
дан олдин ёпилиши мумкин, агар шундай вазият аккредитив шартлари 
бўйича назарда тутилган бўлса. Агар у назарда тутилган бўлмаса ижрочи 
банк маблағ олувчининг аккредитивни ёпиш тўғрисидаги топшириғини 
бажармаслиги керак;
в) агар аккредитив чақириб олинадиган бўлса, тўловчининг талабига 
мувофиқ ёпилади.
Аккредитивни ёпилиши ҳақида ижрочи банк банк-эмитентни, у эса 
тўловчини хабардор қилиши керак.
2. Қопланган (депонентли) аккредитив бўйича ишлатилган маблағлар 
ҳар қандай ҳолатда ҳам тўловчининг ҳисоб рақамига киритиш учун банк-
эмитентга қайтарилиши керак. Бунда ижрочи банкдаги «Аккредитив» 
ҳисоб рақами ёпилади.
Аккредитивнинг ишлатилмаган маблағини банк-эмитентга қайтариш 
муддати қонунда кўрсатилмаган. Шунинг учун бундай қайтариш одат-
даги маблағни ўтказиш операциялари вақтида ижрочи банкка тегишли 
ҳужжатлар келиб тушгандан кейин кейинги банк кунидан кечиктирмасдан 
ёки тегишли муддат тугагандан сўнг амалга оширилиши керак.
Банк-эмитент унга келиб тушган маблағларни у депонент қилинган 
тўловчининг ҳисоб рақамига, уларни «Аккредитив тўловга» ҳисоб 
рақамидан ўчириб, ижрочи банк томонидан келиб тушганидан кейин ги 
банк кунидан кечиктирмасдан киритиши керак. Бу мажбуриятни бажа-
ришни кечиктирганлиги учун банк-эмитент ФК 785-моддасига кўра 
жавобгарликка тортилиши мумкин.


784

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   422   423   424   425   426   427   428   429   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling