Збекистон республикасининг


-модда. Чақириб олинмайдиган аккредитив


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet422/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   418   419   420   421   422   423   424   425   ...   505
799-модда. Чақириб олинмайдиган аккредитив
Маблағ олувчининг розилигисиз бекор қилиниши мумкин 
бўлмаган аккредитив чақириб олинмайдиган аккредитив дейилади.
Банк-эмитентнинг илтимосига биноан аккредитив бўйича 
операцияни ўтказишда иштирок этаётган ижрочи банк чақириб 
олинмайдиган аккредитивни тасдиқлаши мумкин (тасдиқланган 
аккредитив). Бундай тасдиқлаш ижрочи банк банк-эмитентнинг 
мажбуриятига қўшимча суратда аккредитив шартларига мувофиқ 


778
тўловни амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олганлигини 
билдиради.
Ижрочи банк томонидан тасдиқланган чақириб олинмайдиган 
аккредитив ижрочи банкнинг розилигисиз ўзгартирилиши ёки бекор 
қилиниши мумкин эмас.
1. Чақириб олинмайдиган аккредитив маблағни олувчининг розили-
гисиз ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин эмас. Бу нормалар 
бузилганда маблағни олувчи банк-эмитентга аккредитив келишувга асос-
ланиб зарарни қоплашни, тўловчига эса — етказиб бериш (пудрат ва ҳ.к.) 
шарт номасига асосан келиб чиққан пул мажбурияти ҳисоб-китобини 
амалга оширишини талаб қилишга хақли.
2. Чақириб олинмайдиган аккредитивнинг тури бўлиб тасдиқланган 
аккредитив ҳисобланади. Ижрочи банк чақириб олинмайдиган аккреди-
тивни банк-эмитент сўровига биноан тасдиқлайди. Бундай тасдиқлаш 
шуни англатадики, бажарувчи банк банк-эмитент билан бирга аккредитив 
бўйича мажбуриятни ўз зиммасига олади. Агар маблағни олувчи аккре-
дитив шартини бажарса, бу банклардан ҳар бири унинг олдида мустақил 
равишда жавобгарликка эга бўлади, ва у банклардан хоҳлаганига, ёки 
тўловчига — ўз танловига биноан тегишли талабни қўйиши мумкин.
Чақириб олинмайдиган тасдиқланган аккредитив маблағни олувчи 
ёки бажарувчи банкнинг розилиги билангина ўзгартирилиши ёки бекор 
қилиниши мумкин.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   418   419   420   421   422   423   424   425   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling