Збекистон республикасининг


-модда. Аккредитивнинг амал қилиш муддати


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet420/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   416   417   418   419   420   421   422   423   ...   505
797-модда. Аккредитивнинг амал қилиш муддати
ва у бўйича ҳисоб-китоб қилиш тартиби
Аккредитивнинг амал қилиш муддати ва у бўйича ҳисоб-китоб 
қилиш тартиби пул маблағларини тўловчи билан олувчи ўртасидаги 
шарт номада белгилаб қўйилади.
Шартномада яна қуйидагилар бўлиши керак:
банк-эмитентнинг номи;
аккредитивнинг тури ва уни бажариш усули;
маблағларни олувчини аккредитив очилганлиги ҳақида хабардор 
қилиш усули;
аккредитив бўйича маблағлар олиш учун олувчи томонидан 
тақдим этиладиган ҳужжатларнинг тўлиқ рўйхати ва аниқ тавсифи;
товарлар жўнатилганидан (хизматлар кўрсатилган, ишлар бажа-
рилганидан) кейин ҳужжатларни тақдим этиш муддатлари, уларни 
расмийлаштиришга қўйиладиган талаблар.
1. Аккредитив мажбуриятнинг вужудга келишига асос бўлиб 
тўловчининг унга хизмат қилаётган банкка (банк-эмитентга) аккреди-
тив очиш ҳақидаги топшириғи хизмат қилади. Лекин қонун, тўловчи 
ва пул маблағларини олувчи ўртасида тузилган шарт номада шарт нома 
шартларини мустаҳкамлаш фактига эътибор қаратмасдан, кўрсатилган 
шарт номада уларнинг борлигини тасдиқлайди. Акс ҳолда, аккредитив 
бўйича ҳисоб-китоблар ўтказилмаслиги мумкин. Бундай мулоҳаза ФК 
600-моддаси 1-қисми қоидасидан келиб чиқади, яъни аккредитивни 


776
бажариш учун, маблағни олувчи ижрочи банкка, аккредитивнинг ҳамма 
шартларини тасдиқловчи барча ҳужжатларни тақдим этишни ҳал қилади. 
ФК 797-моддасининг 2-қисмига биноан олувчининг аккредитив бўйича 
маблағ олиши учун тўла рўйхати ва аниқ хусусиятлари тўловчи ва маблағни 
олувчи ўртасидаги шарт номада бўлиши керак.
2. Аккредитив бўйича ҳисоб-китоб қилиш учун тўловчи ва маблағни 
олувчи ўртасидаги шарт номада аккредитив шартлари бўлиши мажбурий 
талаб бўлганини аниқлаб, шуни таъкидлаш керакки, бу шартларнинг 
орасида асосийлари 797-моддага мувофиқ қуйидагилар бўлади:
аккредитив бўйича ҳаракат муддати ва ҳисоб китоб тартиби;
банк — эмитентнинг номи;
аккредитивнинг тури ва унинг бажаришнинг усули;
маблағ олувчининг аккредитив очилганлиги хақида хабардор қилиш 
усули;
аккредитив бўйича маблағ олиш учун тақдим этган ҳужжатларнинг 
тўлиқ рўйхати ва аниқ характеристикаси;
юкни ортиб жўнатгандан сўнг ҳужжатларни тақдим этиш муддати 
(хизмат кўрсатиш, вазифаларни бажариш), уларни расмийлаштиришга 
талаблар.
Қонунда аккредитив бўйича ҳисоб китоб қилиш муддати учун 
қандайдир чегаралашлар ўрнатилмайди.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   416   417   418   419   420   421   422   423   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling