Збекистон республикасининг


(тўловчининг) топшириғи билан ва унинг кўрсатмаларига мувофиқ


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet419/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   415   416   417   418   419   420   421   422   ...   505
(тўловчининг) топшириғи билан ва унинг кўрсатмаларига мувофиқ 
аккредитив очган банк (банк-эмитент) маблағларни олувчи ёки 
у кўрсатган шахс (бундан кейинги матнда-маблағларни олувчи) 
ҳужжатларни тақдим этган ва аккредитивда назарда тутилган бошқа 
шартларни бажарган тақдирда тўловни амалга ошириш мажбурият-
ини олади.
Қопланган (депонентланган) аккредитив очилган тақдирда банк-
эмитент уни очиш вақтида мижознинг ўз маблағларини ёки унга 
берилган кредитни банк эмитентнинг мажбуриятлари амал қилиб 
турадиган бутун муддатга ижрочи банк ихтиёрига ўтказиши шарт.
Қопланмаган аккредитив очилган тақдирда банк-эмитент ижрочи 
банкка аккредитивнинг бутун суммасини банк-эмитентнинг ижрочи 
банкда юритилаётган ҳисобварағидан ўчириш ҳуқуқини беради.
1. Аккредитив банк операцияси бўлиб, унга биноан банк мижознинг 
кўрсатмасига мувофиқ, агар маблағни олувчи аккредитивда назарда тутилган 
ҳужжат ва бошқа шартларни бажарганлиги тақдим этилган бўлса, учинчи 
шахсга тўловни бажариш мажбуриятини олади. Банк томонидан тайёр 
эканлигидан далолат берувчи барча ҳаракатларни содир этиш мижознинг 
топшириғини бажариш аккредитивга қўйилмоқ деб номланади.
Аккредитивга нисбатан муносабат, банк ва мижоз — тўловчи, шунинг-
дек банк ва маблағни олувчи ўртасида вужудга келган, тўловчи ва олувчи 
ўртасидаги тузилган шарт номага боғлиқ бўлмаган муносабат. Бу муноса-


774
батларнинг ўзига хослиги, абстрактлиги шунда ифодаланадики, банклар 
аккредитивлар шартлари тўловчи ва олувчи ўртасидаги шарт номага 
мувофиқлигини текширишга мажбур эмаслар (шартлар кўрсатмаси 
ўзгарганини, муддатлар ўзгарганини ва ҳ.к.).
Аккредитив бўйича ҳисоб-китоб қилганда уни қўйган банк ўз номидан, 
лекин мижоз ҳисобига иш юритади. Шундай қилиб, аккредитив бўйича 
муносабат комиссия шарт номасининг кўриниши сифатида қаралади, 
шунинг учун бу муносабатларни тартибга солувчи, йўлга қўювчи махсус 
нормалар бўлмаганда комиссия шарт номасидаги тегишли меъёрларни 
қўллаш мумкин.
2. Аккредитив бўйича ҳисоб-китоб қилишда вужудга келган хуқуқий 
муносабатларнинг тартиби Фуқаролик кодексининг 45-боб, 3-§, Ўзбекистон 
Респуб ликасининг нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилиш Низомининг 7-§ бўйича 
амалга оширилади.
Мижознинг акредитивни очиш ҳақидаги банкка топшириғи аккреди-
тив очиш тўғрисидаги ариза шаклида расмийлаштирилади. Ўзбекистон 
Респуб ликаси Марказий банки Бошқарувининг 2002 йил 12 январдаги 
№ 60 (N ¼) қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Респуб ликасининг 
нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилиш Низомининг 63-бандига мувофиқ акреди-
тив очиш ҳақидаги ариза икки нусхада банк-эмитентга тақдим қилинади: 
а) биринчи нусхаси банкнинг кундалик ҳужжатларига тикиб қўйилади; 
б) иккинчи нусхаси маблағни тўловчининг шахсий ҳисобидан нусхага 
илова қилинади.
Мижознинг аризасини олган ва аккредитив очишга мажбур бўлган 
банк банк-эмитент деб номланади. Очилган аккредитив банк-эмитентнинг 
абстракт мажбуриятини ифодалайди.
3. Маблағни олувчи ва тўловчига бир банк томонидан хизмат 
кўрсатилган тақдирда, банк-эмитент ўзига тақдим этилган аккредитивни 
мустақил бажаради. Маблағни олувчига бошқа банк хизмат кўрсатган 
тақдирда, аккредитив банк-эмитент томонидан маблағни олувчи банкда 
очилади ва у унинг ижросини амалга оширади (ижрочи банк). Очилган 
аккредитивни мустақил бажарувчи банк-эмитентга нисбатан ижро қилувчи 
банк фаолиятини тартибга солувчи нормалар тадбиқ этилади.
4. ФК 796-моддасининг 2 ва 3-қисмларидаги нормалар Ўзбекистон 
Респуб ликасининг нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилиш Низомида ҳам ўз 


775
ифодасини топган, унинг 57-бандига кўра аккредитивлар қопланган 
(депозитга қўйилган) ёки қопланмаган аккредитивлар тариқасида очи-
лиши мумкин.
Қопланган (депозитга қўйилган) ёки қопланмаган аккредитив очил-
ганда, банк-эмитент у очилиши пайтида мижознинг барча маблағларини 
ёки унга берилган кредитни ижро қилувчи банкнинг ихтиёрига банк 
эмитентнинг мажбуриятининг бутун муддати давомига ўтказишга мажбур.
Қопланмаган аккредитивни очиш пайтида банк-эмитент ижрочи банкка 
аккредитивдаги барча маблағни, банк-эмитентнинг ижрочи банкдаги 
бошқариб борувчи ҳисоб рақамидан кўчиришга ҳуқуқ беради.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   415   416   417   418   419   420   421   422   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling