Збекистон республикасининг


-модда. Аккредитивни ижро этиш


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet423/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   419   420   421   422   423   424   425   426   ...   505
800-модда. Аккредитивни ижро этиш
Аккредитивни ижро этиш учун маблағ олувчи ижрочи банкка 
аккредитивнинг ҳамма шартлари бажарилганлигини тасдиқлайдиган 
ҳужжатларни тақдим этади. Ушбу шартлардан бирортаси бузилган 
тақдирда аккредитив ҳисобидан пул тўланмайди.
Агар ижрочи банк аккредитив шартларига мувофиқ тўловни 
амалга оширган ёки бошқа операцияни бажарган бўлса, банк-
эмитент унга қилинган харажатларни тўлаши шарт. Банк-
эмитентнинг ушбу харажатлари, шунингдек аккредитивни бажа риш 
билан боғлиқ бўлган бошқа ҳамма харажатлари мижоз томонидан 
қопланади.


779
1. Банкнинг аккредитивни бажариш мажбурияти, агар маблағни олувчи 
унинг шартларини бажармаган бўлса, вужудга келмайди. Бу шартлар 
тўловчи томонидан ишлаб чиқилади ва бажарувчига банк-эмитент орқали 
хабар берилади.
Аккредитив очиш хақидаги ариза, улар бўйича аккредитив тўлов 
ўтказиладиган ҳужжатларнинг аниқ ва тўлиқ номлари, уларнинг рас-
мийлаштириш тартиби ва муддати бўлиши керак.
Аккредитивнинг бажарилиши учун зарур бўлган ҳужжатлар, маблағни 
олувчи томонидан ижрочи банкка аккредитивнинг муддати тамом бўлмасидан 
олдин тақдим этилиши керак. Улар унинг ҳамма шартларини бажарганлигини 
тасдиқлаши керак. Кўрсатилган талаблар бузилган тақдирда аккредитив 
бажарилмайди, тақдим этилган ҳужжатлар эса рад этилиши керак.
2. Ижрочи банкнинг харажатлари агар аккредитив бўйича бажарил-
ган операциялар унинг шартларига мос бўлса, банк-эмитент томонидан 
қопланиши керак. Бу харажатлар ўз ичига маблағни олувчига тўланадиган 
маблағни ва бажарувчи банкнинг операцион харажатларини олади.
Ижрочи банкнинг харажатларини қоплаш тартиби қонун томонидан 
аниқ кўрсатилмаган ва шарт нома бўйича ҳал қилиниши мумкин.
Қилинган харажатларни қоплашдан ташқари, ижрочи банк банк-
эмитентдан бажарилган топшириқ учун мукофот олишга хақли. Бу масала 
ҳам шарт номада ҳал қилиниши мумкин.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   419   420   421   422   423   424   425   426   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling