Збекистон республикасининг


-модда. Тўлов топшириқномасини банкнинг


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet416/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   412   413   414   415   416   417   418   419   ...   505
793-модда. Тўлов топшириқномасини банкнинг
қабул қилиш шартлари
Тўлов топшириқномасининг ҳамда у билан бирга тақдим эти-
ладиган ҳисоб-китоб ҳужжатларининг мазмуни ва шакли банк 
қоидаларида белгилаб қўйилган талабларга мос келиши керак.
Мижознинг топшириғи унинг ҳисобварағида маблағлар бўлган 
тақдирдагина, агар мижоз билан банк ўртасидаги шарт номада 
бошқа ҳол назарда тутилган бўлмаса, банк томонидан ижрога қабул 
қилинади.
1. Тўлов хабарномасининг банкка тақдим этиш — мижознинг банк 
ҳисоб-китоб шарт номасини бажаришдаги қилаётган ҳаракати (бир томон-


770
лама келишув) ҳисобланади. Банк бу топшириқни, агар у қонунга хилоф 
равишда бўлса бажармасликка хақли.
Банк орқали пул ўтказиш абстракт келишув бўлиб, тўловчи ва ҳисоб-
китоб бўйича маблағни олувчи ўртасидаги шарт номага боғлиқ эмас.
Ҳисоб рақами бўлмаган шахснинг банкка тўлов хабарномасини тақдим 
этишини оферта (шарт нома тузиш ҳақида таклиф) деб қараш керак. 
Бундай топшириқни бажаришга қарор қилишни акцепт деб қараш керак, 
яъни банкни мижоз билан банк орқали ўтказиш шарт номага розилигини 
билдиради.
Тўлов хабарномасининг шакли ва мазмуни қонун талабларига жавоб 
бериши керак (Ўзбекистон Респуб ликасининг Марказий банк бошқаруви 
томонидан 2002 йил 12 январдаги № 60 (N: ¼) тасдиқланган Ўзбекистон 
Респуб ликасида нақд пулсиз ҳисоб-китоб ҳақида Низомга қаранг).
Низомнинг 11-пункти билан Ўзбекистон Респуб ликасидаги нақд пул-
сиз ҳисоб-китоб қилиш ҳужжатлари мазмунига талаблар ўрнатилган, шу 
жумладан тўлов хабарномаси бунга мувофиқ қуйидаги маълумотларни 
ўз ичига олиши керак:
а) ҳужжат рақами; б) «К. О. Й» шаклидаги ҳужжат санаси бўлиб, бу ерда 
«К» — кун, «О» — ой, «Й» — йил; в) тўловчининг номи; г) тўловчининг 
ҳисоб рақами; д) солиқ тўловчининг идентификацион рақами (ИНН) 
(чекдан ташқари); е) тўловчи банкнинг номи; з) олувчининг номи; и) олув-
чининг ҳисоб рақами; к) олувчи банкнинг номи; е) олувчи банкнинг коди; 
м) тўланаётган миқдорни рақам ва сўз билан; н) тўловнинг мақсади 
(чекда кўрсатилмайди).
2. Тўлов хабарномаси билан ҳисоб-китоб қилиш тартиби қонун бўйича, 
шунингдек, банк қоидаларига мувофиқ ёзилган ва банк амалиётидаги 
қўлланиладиган пул муомиласи одатлари бўйича йўлга қўйилади.
Демак, ФК 799-моддасининг 2-қисмида ўрнатилган умумий қоида 
бўйича, мижознинг топшириғини бажаришга банк, агар банк билан 
мижоз ўртасида ўзаро шарт номада бошқа ҳолат назарда тутилмаган 
бўлса, мижознинг ҳисоб рақамида маблағ бўлган ҳолатдагина кири-
шади. Ўзбекистон Респуб ликасининг нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилиш 
Низомининг 6-пунктига мувофиқ мижоз ҳисоб рақамида етарли маблағ 
бўлмаган тақдирда унга қўйилган маблағни ҳисобдан чиқариш талабини 
қондириш хўжалик субъектларнинг банк ҳисобидаги пул маблағларини 


771
ҳисобдан чиқариш тартиби Қўлланмасига мувофиқ тартибда амалга 
оширилади (Ўзбекистон Респуб ликаси Адлия Вазирлиги томонидан 
30 январь 1999 йил № 615-сон билан рўйхатга олинган).
Хабарнома қонун бўйича ўрнатилган тўловлар навбатига риоя қилган 
ҳолда амалга оширилади.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   412   413   414   415   416   417   418   419   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling