839
ҳолда белгиланиши мумкин бўлмаса, ҳақ миқдори ушбу Кодекс
356-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ белгиланади.
Агар воситачилик шарт номаси комитентга бојлиқ сабаблар билан
бажарилмаган бўлса, воситачи воситачилик ҳақига, шунингдек
қилинган харажатларнинг қопланишига бўлган ҳуқуқини сақлаб
қолади.
Воситачилик шарт номасининг таърифидан келиб чиқиб, комиссииявий
келишув ҳақ эвазига тузиладиган шарт номани назарда тутади — воситачи
ҳақ эвазига комитентга хизмат кўрсатади. Бундан ташқари, агар воситачи
учинчи шахс (делькредере) томонидан битимнинг ижро этилганлиги
учун масъулиятни зиммасига олса, у алоҳида, қўшимча мукофот олиў
ҳуқуқини қўлга киритади, Агар шарт номада бу мукофот суммаси назарда
тутилмаган бўлса ва белгиланиши мумкин бўлмаса, ушбу шартлардан
келиб чиқиб, унинг ижро этилиши ўхшаш товарлар, ишлар ва хизматлар
учун қиёсий ҳолатларда кўзда тутиладиган нархлар билан белгиланади
(Ўз Р 833-модда 4 қисм).
Комиссион мукофот миқдори қуйидаги кўринишда белгиланиши
мумкин:
воситачи томонидан бажарилган битимнинг нархига боғлиқ бўлмаган
белгиланган нархда;
комитент тайинлаган нарх билан воситачи битимни бажарадиган
кўпроқ фойдалироқ нарх ўртасидаги фарқ кўринишида;
воситачи томонидан амалга
оширилган битимнинг фоизларида;
тарафлар томонидан келишилган бошқа усулда.
1. Воситачи воситачилик шарт номаси комитентнинг айби билан
бажарилмаган ҳолларда комиссион мукофот ва ўзи томнидан қилинган
харажатларни қоплашга бўлган ҳуқуқни сақлаб қолади.
Do'stlaringiz bilan baham: