Збекистон республикасининг


-модда. Шартномани бекор қилиш вақтида зарарни ҳисоблаш


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   505
456-модда. Шартномани бекор қилиш вақтида зарарни ҳисоблаш
Агар сотувчи томонидан мажбурият бузилганлиги оқибатида 
шартнома бекор қилинганидан кейин оқилона муддат ичида сотиб 
олувчи шартномада назарда тутилган товар ўрнига бошқа шахсдан 
бирмунча юқори, аммо оқилона баҳода товар сотиб олса, сотиб олувчи 
сотувчидан шартномада белгиланган баҳо билан унинг ўрнига тузилган 
битимдаги баҳо ўртасидаги фарқдан иборат зарарни қоплашни талаб 
қилиши мумкин.
Агар сотиб олувчи томонидан мажбурият бузилганлиги оқибатида 
шартнома бекор қилинганидан кейин оқилона муддат ичида сотувчи 
товарни бошқа шахсга шартномада назарда тутилганидан бирмунча 
пастроқ, бироқ оқилона баҳода сотган бўлса, сотувчи сотиб олув-
чидан шартномада белгиланган баҳо билан унинг ўрнига тузилган 
битимдаги баҳо ўртасидаги фарқдан иборат зарарни қоплашни талаб 
қилиши мумкин.
Агар ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда 
тутилган асослар бўйича шартнома бекор қилинганидан кейин унинг 


124
ўрнига бошқа битим тузилмаган ва товарнинг жорий баҳоси мавжуд 
бўлса, тараф шартномада белгиланган баҳо билан шартнома бекор 
қилинган пайтдаги жорий баҳо ўртасидаги фарқдан иборат зарарни 
қоплаш тўғрисида талаб қўйиши мумкин.
Товар топширилиши лозим бўлган жойда одатда ўхшаш шароит-
ларда бир хил товар учун ундириладиган баҳо жорий баҳо деб эъти-
роф этилади. Агар бу жойда жорий баҳо мавжуд бўлмаса, товарни 
ташиш харажатларидаги фарқни ҳисобга олган ҳолда бошқа жойдаги 
унинг ўрнини боса оладиган оқилона жорий баҳодан фойдаланиш 
мумкин.
Ушбу моддада назарда тутилган талабларни қондириш ўз маж-

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling