Збекистон республикасининг


-модда. Давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб бериш


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   505
458-модда. Давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб бериш 
юзасидан давлат контракти
Давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб бериш юзасидан 
давлат контракти бўйича (бундан буён матнда давлат контракти 
деб юритилади) маҳсулот етказиб берувчи (ижрочи) давлат буюрт-
мачисига ёки унинг кўрсатмасига биноан маҳсулот етказиб бериш 
шартномаси асосида бошқа шахсга шартлашилган муддатда товар-
лар етказиб беришни, давлат буюртмачиси эса, етказиб берилган 
товарлар ҳақи белгиланган муддатда тўланишини таъминлашни 
ўз зиммасига олади.
1. Давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб бериш маҳсулот етказиб 
бериш шартномасининг бир тури бўлиб, ҳақ эвазига тузиладиган, кон-
сенсуал ва икки томонлама шартнома сифатида тавсифланади.
Давлат контракти давлат эҳтиёжларини таъминлаш юзасидан давлат 
буюртмачиси ва маҳсулот етказиб берувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини 
белгилаб беради ҳамда давлат контрактини бажариш бўйича маҳсулот 
етказиб берувчининг давлат буюртмачиси билан ўзаро муносабатларини 
тартибга солади.


129
Давлат контрактида давлат буюртмачиси томонидан давлат контрактини 
бажарилиши юзасидан амалга оширилаётган ишларни боришини назорат 
қилиш ва маҳсулот етказиб берувчининг оператив хўжалик фаолиятига 
аралашмаган ҳолда унга маслаҳат ва бошқа ёрдамларни кўрсатиш назарда 
тутилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорига мувофиқ, 
давлат буюртмачиси давлат контрактига зарур ўзгартиришлар киритиши 
ёки қонунга мувофиқ маҳсулот етказиб берувчига етказилган зарарларни 
қоплаш шарти билан давлат контрактини бекор қилиши мумкин.
2. Давлат мақсадли дастурлари ва давлат эҳтиёжлари учун маҳсулот 
етказиб беришни таъминлаш билан боғлиқ ишларни ташкил этиш 
ва бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати давлат 
буюртмачиларини тасдиқлайди. Давлат буюртмачиси бўлиб давлат 
ҳокимияти ижроия органи, давлат корхонаси ёки давлат муассасаси 
иштирок этиши мумкин. Давлат мақсадли дастурларини бажариш, давлат 
эҳтиёжлари учун маҳсулот етказиб бериш ва уни сотиб олиш бўйича 
буюртмалар давлат буюртмачилари томонидан давлат контрактларини 
тузиш йўли билан корхона, ташкилот ва муассаса (маҳсулот етказиб 
берувчи) ларда жойлаштирилади. Давлат буюртмачиси Ўзбекистон 
Республикаси Ҳукумати томонидан давлат буюртмачиларини тасдиқлашда 
назарда тутилган шартларга мувофиқ ўз функцияларининг бир қисмини 
шартнома асосида муайян корхона, ташкилот ва муассасаларга ўтказиши 
мумкин. Давлат буюртмачилари давлат бюджетида белгиланган ҳажмда 
молиявий заҳиралар билан таъминланади ва давлат мақсадли дастурларини 
амалга оширилиши ҳамда давлат эҳтиёжларини таъминланиши учун 
жавобгар ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати давлат 
бюджетидан ажратиладиган маблағлар доирасида давлат буюртмачисининг 
мажбуриятлари юзасидан кафолат беради.
3. Давлат буюртмачисининг шериги (контрагенти) бўлиб маҳсулот 
етказиб берувчи саналади. Давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб 
бериш бўйича буюртмаларни жойлаштириш жараёнида иштирок этиш 
учун юридик шахслар ва якка тадбиркорлар муайян малака талабларига 
жавоб бериши лозим.
B
Чунончи, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 
14 августдаги 397-сонли «Давлат эҳтиёжлари учун асосий озиқ-овқат турларини 
харид қилиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ:


130
B
давлат эҳтиёжлари учун давлат таъминоти муассасалари, махсус 
истеъмолчилар ва давлат заҳираси учун асосий озиқ-овқат турларини 
харид қилиш, қоида тариқасида, танлов асосида амалга оширилади;
B
мазкур маҳсулотларни харид қилиш энг аввало, маҳаллий товар ишлаб 
чиқарувчилар билан бевосита шартномалар бўйича, шунингдек уларнинг 
маҳсулотини «Ўзулгуржибиржасавдо» тизимининг ярмарка ва биржа 
савдоларида сотиб олиш йўли билан таъминланади. Бунда контрактлар 
фақат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (нарх масалалари бўйича) 
ёки унинг жойлардаги органлари билан келишилган ҳолда тузилади;
B
импорт маҳсулот харид қилиш давлат эҳтиёжлари учун импорт 
бўйича четдан озиқ-овқат олиб келишни босқичма-босқич қисқартириб 
боришни назарда тутган ҳолда, маҳаллий товар ишлаб чиқарувчиларнинг 
ресурслар билан таъминланмаган қисмигина тендер асосида амалга 
оширилади.
4. Давлат контракти асосида етказиб бериладиган маҳсулот давлат 
стандартларида белгиланган мажбурий талабларга мувофиқ бўлиши ва 
мазкур контрактда белгиланадиган махсус шартларга мувофиқ бўлиши 
лозим. Мажбурий талабларга маҳсулот сифати, унинг аҳолининг ҳаёти 
ва соғлиғи хавфсизлигини таъминлаши, атроф табиий муҳитни муҳофаза 
қилиши кабилар киради. Давлат контракти асосида етказиб бериладиган 
маҳсулот Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқ мажбурий 
сертификацияланиши лозим бўлган ҳолларда, ваколатли органлар 
томонидан бериладиган ва тан олинадиган тегишли сертификатга ва 
мувофиқлик белгиларига эга бўлиши лозим.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling