Збекистон республикасининг


-модда. Давлат контрактининг бажарилиши ёки бекор


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   505
464-модда. Давлат контрактининг бажарилиши ёки бекор 
қилиниши муносабати билан етказилган зарарни қоплаш
Агар давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб бериш тўғрисидаги 
қонун ҳужжатларида ёки давлат контрактида бошқача тартиб назарда 
тутилган бўлмаса, давлат контрактининг бажарилиши муносабати 
билан маҳсулот етказиб берувчи (ижрочи)га етказилган зарар (ушбу 


142
Кодекс 459-моддасининг учинчи қисми) давлат контрактига мувофиқ 
товар топширилган кундан эътиборан кўпи билан ўттиз кун ичида 
давлат буюртмачиси томонидан қопланиши лозим.
Давлат контрактининг бажарилиши муносабати билан маҳсулот 
етказиб берувчи (ижрочи)га етказилган зарар давлат контрактига 
биноан қопланмаган тақдирда маҳсулот етказиб берувчи (ижрочи) 
давлат контрактини бажаришдан бош тортишга ва давлат контракти 
бекор қилинганлиги туфайли келиб чиққан зарарнинг қопланишини 
талаб қилишга ҳақли.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган асослар бўйича 
давлат контракти бекор қилинганида маҳсулот етказиб берувчи давлат 
эҳтиёжлари учун товар етказиб бериш шартномасини бажаришдан 
бош тортишга ҳақли. Маҳсулот етказиб берувчининг бундай бош 
тортиши туфайли сотиб олувчига етказилган зарар давлат буюртмачиси 
томонидан қопланади.
1. Давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб бериш тўғрисидаги 
қонунчилик тарафлар ўртасидаги муносабатни маҳсулот етказиб бериш 
шартномаси объекти бўлиб зарур бўлган, яъни ҳар қандай ҳолатда 
ҳам, хатто ишлаб чиқариш ўзини оқламаган ҳолларда ҳам ишлаб 
чиқариладиган маҳсулот бўлганлиги нуқтаи назаридан тартибга солади. 
Давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб беришда маҳсулот етказиб 
берувчига етказилган зарарни қоплаш мажбурияти давлат буюртмачиси 
зиммасида бўлади.
2. Давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб бериш шартномасини 
бажариш муносабати билан етказилган зарарни қоплаш мажбуриятини 
давлат буюртмачиси томонидан бузилиши маҳсулот етказиб берувчига 
келгусида давлат контрактини бажаришни рад этиш ва нафақат давлат 
буюртмасини бажариш билан боғлиқ зарарларни қоплашни балки, 
шартномани бекор қилиш билан боғлиқ зарарларни қоплашни талаб 
қилиш ҳуқуқини ҳам беради. Шартномани бажаришдан бош тортиш 
тўғрисида маҳсулот етказиб берувчи давлат буюртмачисини хабардор 
қилиши лозим. ФКнинг 455 модддасига мувофиқ, давлат буюртмачисини 
маҳсулот етказиб берувчи томонидан давлат контрактини бажаришдан бош 
тортиши тўғрисида хабардор қилинган вақтдан бошлаб контракт бекор 
қилинган ҳисобланади.


143
3. Шарҳланаётган модданинг 1 қисми давлат контрактини бажариш 
муносабати билан маҳсулот етказиб берувчига етказилган зарарни 
давлат буюртмачиси томонидан қоплаши учун ўттиз кунлик муддатни 
белгилайди. Зарарни қоплаш муддати товарлар топширилган кундан 
бошлаб ҳисобланади.
4. Давлат эҳтиёжлари учун маҳсулот етказиб бериш тўғрисидаги 
давлат контрактини бекор қилиш ва бажариш бўйича давлат буюртмачиси 
ва маҳсулот етказиб берувчи ўртасидаги низо, шунингдек етказилган 
зарарларни қоплаш қонунда белгиланган тартибда хўжалик суди 
томонидан кўриб чиқилади.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling