Збекистон республикасининг
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
472-модда. Энергия сифати
Энергия билан таъминловчи ташкилот берадиган энергиянинг сифати стандартлаштириш бўйича қонун ҳужжатларида ёки энергия таъминоти шартномасида белгиланган талабларга жавоб бериши лозим. Энергия билан таъминловчи ташкилот энергия сифатига қўйила- диган талабларни бузган тақдирда, агар қонун ҳужжатларида, энергия таъминоти шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки у мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса, ушбу Кодекснинг 408-мод- дасида назарда тутилган қоидалар қўлланади. 1. Электр энергиясининг сифати электр токининг кучланиш даражаси ва частотаси билан, иссиқлик энергиясининг сифати буғнинг ҳарорати ва босими, иссиқ сувнинг ҳарорати билан белгиланади. Энергия билан таь- минловчи ташкилот томонидан абонентга етказиб берилаётган электр энер- гияси давлат стандарти ва бошқа мажбурий қоидалар талабларига мувофиқ бўлиши лозим. Электр энергияси сифатининг айрим кўрсаткичлари 162 (токнинг кучланиш даражаси) тарафлар томонидан шартномада белгила- нади. Иссиқлик ташувчи қувурнинг параметрлари (иссиқлик суви ва буғ) иссиқлик энергиясини етказиб беришда шартнома шарларига мувофиқ бўлиши лозим. 2. Энергиянинг ўзига хос хусусияти унинг сифат ва миқдорий жиҳатлари ўзаро боғлиқлигидан келиб чиқиб, бунинг натижасида етказиб бериладиган энергия миқдорининг бузилиши унинг сифат кўрсаткичларининг бузилишига олиб келади ва аксинча (масалан, энергия билан таьминловчи ташкилот томонидан абонент фойдаланидаган энергия қуввати камайтирилса, тармоқда кучланиш даражасининг пасайишига олиб келади). Энергия таьминоти шартномасида электр энергияси сифатининг муҳим кўрсаткичларига риоя қилиш бўйича шартлар энергия билан таьминловчи ташкилот томонидан белгиланади ва шунга биноан энергия сифати кўрсаткичлари камайтирилган тақдирда, ушбу кодекснинг 408 ва 434-моддаларига мувофиқ энергия билан таьминловчи ташкилотнинг жавобгарлиги назарда тутилади. 3. Шарҳланаётган модданинг 2-қисмида энергия билан таьминловчи ташкилот томонидан энергия сифатига қўйилган талаблар бузилган тақдирда, абонентнинг энергия ҳақини тўлашдан бош тортишга бўлган махсус ҳуқуқи назарда тутилган, бироқ бундай ҳолларда абонент сифати бузилган энергиядан фойдаланишга ҳақли эмас. Акс ҳолда энергия билан таьминловчи ташкилот абонентдан асоссиз равишда фойдаланилган энергия қийматини қоплашни талаб қилишга ҳақли. Шунингдек, энергия билан таьминловчи ташкилот томонидан шартноманинг энергия сифатига оид шарт бузилган ҳолларда, абонент ФКнинг 477-моддасида белгиланган жавобгарликни қўллаш ҳуқуқига эга. Шу билан бирга, қонун чиқарувчи абонент томонидан сифатсиз энергиядан фойдаланиш орқали асоссиз равишда тежалишига йўл қўймаслик механизмини ҳам белгилаб қўйган: энергия билан таьминловчи ташкилотга абонентдан бундай энергиядан фойдаланиш натижасини уни асоссиз равишда тежаган қисми қийматини қоплашни талаб қилиш ҳуқуқи берилган. Бундай ҳолатларда, абонентнинг сифатсиз энергиядан фойдаланганлигини ҳисобга олиб, у шартномада назарда тутилган тарифлардан чегирма тарзида тегишлича камроқ ҳақини тўлаши лозим. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling