Збекистон республикасининг
-модда. Абонент томонидан энергиянинг
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Агар қонун ҳужжатларида ёки энергия таъминоти шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, абонент томонидан
475-модда. Абонент томонидан энергиянинг
бошқа шахсга берилиши Абонент энергия билан таъминловчи ташкилотдан туташтирилган тармоқ орқали қабул қилиб олган энергияни бошқа шахс (қўшимча абонент)га фақат энергия билан таъминловчи ташкилот розилиги билан бериши мумкин. Агар қонун ҳужжатларида ёки энергия таъминоти шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, абонент томонидан энергияни қўшимча абонентга бериш шартномасига нисбатан ушбу параграф қоидалари қўлланади. Агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергияни қўшимча абонентга бериш чоғида абонент энер- гия билан таъминловчи ташкилот олдида жавобгар бўлиб қолаверади. 1. Шарҳланаётган модда энергия билан таьминловчи ташкилот абоненти- нинг электр тармоғига бошқа шахсларнинг (субабонентнинг) назоратсиз уланишини тақиқлайди. Субабонент — бу электр жихозлари билан абонентнинг электр тармоғига уланган ва шу абонент билан шартнома муносабатларида бўлган юридик ёки жисмоний шахс. 2. Амалиётда абонентдан субабонентга туташтирилган тармоқ орқали энергия узатишда бир қатор муаммолар юзага келади. Кўпинча абонент ушбу фаолият унинг асосий фаолияти эмаслигини ва унинг оммавий тусда бўлмаганлигини асоси сифатида келтириб субабонентларга энергия беришдан бош тортади. Фуқаролик кодексида абонентнинг электр тармоқлар орқали субабонентга энергия узатиши унинг мажбурияти сифатида эмас, балки ҳуқуқи сифатида белгиланган. Абонент билан 167 субабонент ўртасидаги ўзаро муносабатлар шарҳланаётган моддада умумий тарзда тартибга солинган. Қонунчиликда субабонент тушунчаси берилмаган, шунинг учун субабонент ижарачи ёки энергияни қабул қилиб олиш учун махсус ускунага эга бўлмаган энергиянинг бошқа истеъмолчиси билан тенглаштирилади. Бу борада абонентни энергия билан таъминловчи ташкилот сифатида белгилаш ва шунга мувофиқ абонент ва субабонент ўртасидаги шартномани энергия таьминоти шартномаси сифатида баҳолаш лозимлиги тўғрисида фикрлар ҳам мавжуд. Бироқ, бундай қарашлар мазкур субъектлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар мазмунига тўғри келмайди. Шунинг учун қонунчиликда энергия билан таьминловчи ташкилотдан абонент томонидан олинган энергияни субабонентга туташтирилган тармоқ орқали узатилишини ҳақ эвазига амалга ошириладиган абонентнинг мажбурияти сифатида белгилаш мақсадга мувофиқдир. Шунга кўра субабонентдан бошқа истеъмолчиларга туташтирилган тармоқ орқали энергия узатиш бўйича шартномавий муносабатларнинг мураккаброқ тузилишини қўллашда бундай мажбурият субабонент зиммасига юклатилиши лозим. 3. Шарҳланаётган моддада абонентнинг субабонентга энергия уза- тишида энергия билан таъминловчи ташкилотнинг розилиги олиниши кераклиги назарда тутилган, бунда энергия ишлаб чиқаришнинг техник имкониятлари ҳисобга олинган. Download 3.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling