Ўзбекистон республикасининг


XX БЎЛИМ.  АЙЛАНМАДАН ОЛИНАДИГАН СОЛИҚ


Download 5.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet303/314
Sana02.06.2024
Hajmi5.06 Mb.
#1836638
TuriКодекс
1   ...   299   300   301   302   303   304   305   306   ...   314
Bog'liq
Soliq kodeksi 2023

XX БЎЛИМ. 
АЙЛАНМАДАН ОЛИНАДИГАН СОЛИҚ 
 
66-боб. Айланмадан олинадиган солиқни
ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш 
461-модда. Солиқ тўловчилар 


460 
Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар (бундан буён ушбу 
бўлимда солиқ тўловчилар деб юритилади) деб қуйидагилар эътироф 
этилади: 
1) солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан 
олинган жами даромади бир миллиард сўмдан ошмаган Ўзбекистон 
Республикаси юридик шахслари (бундан буён ушбу бўлимда юридик 
шахслар деб юритилади); 
2) солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан 
олинган даромади юз миллион сўмдан ошган, лекин бир миллиард сўмгача 
бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар. 
Айланмадан олинадиган солиқ қуйидагиларга нисбатан татбиқ 
этилмайди: 
1) Ўзбекистон 
Республикасининг 
божхона 
чегараси 
орқали 
товарларни олиб киришни (импортни) амалга оширувчи юридик шахслар
ва якка тартибдаги тадбиркорларга; 
2) акциз солиғи тўланадиган товарларни (хизматларни) ишлаб 
чиқарувчи ва фойдали қазилмаларни кавлаб олишни амалга оширувчи 
юридик шахсларга
3) юридик 
шахслар – қишлоқ 
хўжалиги 
товар 
ишлаб 
чиқарувчиларига, башарти уларда эллик гектар ва ундан ортиқ 
суғориладиган қишлоқ хўжалиги экин майдони мавжуд бўлса;
4) бензин, дизель ёқилғиси ва газни реализация қилишни амалга 
оширувчи юридик шахсларга
5) лотореяларни ташкил этиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи 
юридик шахсларга;
6) оддий ширкат ишларини юритиш ўз зиммасига юклатилган 
ишончли шахсга – оддий ширкат шартномаси доирасида амалга 
оширилаётган фаолият бўйича; 
7) бўш турган бинолар, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар
ва қурилиши тугалланмаган объектлар, шунингдек фойдаланилмаётган 
ишлаб чиқариш майдонларининг мулкдори бўлган юридик шасхларга, 
улардан самарасиз фойдаланилаётганлиги бўйича қонунда белгиланган 
тартибда хулоса киритилганда; 
8) марказлаштирилган 
молиялаштириш 
манбалари 
ҳисобидан 
объектларни (жорий ва капитал таъмирлаш бундан мустасно) қуришни 
бажарувчи юридик шахсларга. 

Download 5.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   299   300   301   302   303   304   305   306   ...   314




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling