Ўзбекистон республикасининг


нотариусларга солиқ солиш


Download 5.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet314/314
Sana02.06.2024
Hajmi5.06 Mb.
#1836638
TuriКодекс
1   ...   306   307   308   309   310   311   312   313   314
Bog'liq
Soliq kodeksi 2023

нотариусларга солиқ солиш 
 


474 
Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар ушбу бобда 
назарда тутилган ўзига хос хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда, ушбу 
Кодексда белгиланган тартибда солиқларни тўловчилар ҳисобланади.
Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар меҳнатга ҳақ 
тўлаш тарзида олинадиган даромадлар бўйича белгиланган ставкалар 
бўйича ижтимоий солиқ ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад 
солиғи тўлайди.
Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус зиммасига 
ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича жисмоний шахслардан 
олинадиган даромад солиғини ва ижтимоий солиқни ҳисоблаб чиқариш 
ҳамда тўлаш мажбурияти юклатилади. 
Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар нотариал 
хизматлар кўрсатиш бўйича қўшилган қиймат солиғини тўлашдан озод 
этилади. 
480-модда. Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи
нотариусларнинг фойдасига солиқ солиш 
Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар фойда солиғини 
ушбу Кодексда белгиланган ставка бўйича тўлайди. Бунда фойда солиғини 
ҳисоблаб чиқариш, солиқ ҳисоботларини тақдим этиш ва тўлаш йилига бир 
марта, ҳисобот давридан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай амалга 
оширилади. 
Фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда хусусий амалиёт билан 
шуғулланувчи 
ушбу 
Кодекснинг 
43-бобида 
назарда 
тутилган 
даромадларнинг барча турлари нотариусларнинг даромадлари деб эътироф 
этилади. 
Нотариал фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар 
чегириладиган харажатлар жумласига киритилади. Бунда чегирилмайдиган 
харажатлар ушбу Кодекснинг 317-моддасига мувофиқ аниқланади. 
Фойда солиғи тўланганидан кейин хусусий амалиёт билан 
шуғулланувчи нотариуснинг тасарруфида қолган фойда солиқ солиш 
мақсадида дивидендларга тенглаштирилади. 

Download 5.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   306   307   308   309   310   311   312   313   314




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling